FATTOHHON.COM
« Все новостиШохруххон “Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” номинациясида номзодлардан бири:
“Эътироф” мукофотига номзоди қўйилган санъаткорларнинг ҳаммаси ўз йўналишида жуда ҳам яхши ишлашди. Алишер Файзнинг янги қўшиқлари менга манзур бўлди. Улуғбек Раҳматуллаев кўплаб қўшиқлари хит бўлди! Сардор Мамадалиев ҳам ижодда фаол, борган сари мухлислари кўпаймоқда! Уларнинг ҳар бири ўз йўналишида бу мукофотга лойиқ, уларнинг ҳар бирига ўз йўналишида шу мукофотни бериш керак, деб ўйлайман! Лекин, мана шу “Эътироф” мукофотига номзодингиз қўйилганлигининг ўзи жуда ҳам катта эътироф!
“Эътироф-2013” мукофоти совриндори “Элдидо” гуруҳи:
“Эътироф 2013” тақдимот маросими ҳамманинг ёдида унутилмас онлар бўлиб қолган. Айниқса, бизнинг гуруҳ учун жуда ҳам ёдда қоларли бўлган! Чунки, биз “Йилнинг энг яхши гуруҳи” номинациясида ғолиб бўлганмиз. Ўшандаги қувончимизни сўз билан таърифлаб бўлмайди! 2014 йилда номзоди қўйилган барча ҳамкасбларимизга, ижодкорларни табриклаб, уларга омад тилаймиз! Ўша номинацияларда номзод бўлишдими, демак шунинг ўзи катта эътироф ҳисобланади! Ижодкорларимиз ҳамиша фаол ижодда давом этишсин!
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов:
Ўтган йили “Эътироф” тақдимотини кўрганимда, ҳақиқатдан ҳам, халқнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллаган санъаткорларга топширилган, ўшанда мен касбдошларимнинг муваффақиятларидан жуда ҳам хурсанд бўлганман! Ўйлайманки, бу йилги “Эътироф 2014” тақдимотида ҳам, ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, мукофотлар ҳаққоний тақсимланади! Актриса Шахзода Матчонова “Йилнинг энг яхши актрисаси” йўналишида номзодлардан бири:
“Эътироф” мукофотига номзодим қўйилиши, мазкур мукофотга номзод бўлишнинг ўзи катта бахт! Мен учун жуда ҳам қувончли бўлди! Ўзим билан бир номинациядаги Асал Шодиева ва Жамила Ғофуроваларни ҳам қўллаб-қувватлайман, уларни бу мукофотга муносиб, деб биламан! Улар ҳам йил давомида яхши ижод қилишди, шунинг учун агар мукофотни улардан бирортаси қўлга киритса ҳам, хафа бўлмайман, аксинча, табриклайман!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова