FATTOHHON.COM
« Все новостиРежиссёр Жавлон Шодмонов янги фильмни суратга олиш ишларига киришди.
“Хазина қани?” деб номланган мазкур фильмда бош ролларни Жаҳонгир Позилжонов,
Толиб Мўминов, Собир Отажонов ва Санжар Шодиевлар ижро қилишмоқда.
Жавлон Шодмоновнинг ўзи эса, бошқа фильмларидан фарқли равишда ўзи бу фильмида роль ижро этмайди. Шунингдек, фильмда аёл бош қаҳрамон ҳам йўқ.
Фильмда “хазина” мажозий маънода қўлланганми, ёки чиндан ҳам хазина борми, деган саволга албатта фильм катта экранларга чиққач жавоб топиш мумкин!
Фильм ҳақида эксклюзив маълумотлар ва фотосуратлар яқин кунларда сайтимизда!
* * * * * * * * * *
Жаҳонгир Позилжонов эса, “Ажаб бўпти” фильмини суратга олиб бўлиб, дарҳол яна бир янги фильмни суратга олиш ишларига киришди. “Салом Наташа” фильмида бош ролни хонанда ва актриса Муниса Ризаева ижро этмоқда.
Бу фильм ҳақида ҳам яқин кунларда батафсил маълумот берамиз.
Саида Вахобова