FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ ЙИЛ! ШОУ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ҲАЁТИДА... 06.01.2015 23:17

photo (6)

РЕЖИССЁР КЛИПМЕЙКЕР САНЖАР МАТКАРИМОВ

Янги йил оилавий байрам! Биз ҳам доим оилавий кутиб оламиз! Айниқса, бу йил жуда ҳам чиройли кутиб олдик. Ҳамма ўз оиласи билан бахтли, тинч-хотиржамликда, тўкин-фаровонликда кутиб олишнинг гашти ўзгача!

Талабалик вақтимда, болалар боғчасида вақтинча қоровул бўлиб ишлаганимда, мени мажбурлаб Қорбобо бўлдиришган. (кулади) Уларга Қорбобо керак экан! Ўзиям гапирмайдиган, ғирт соқов Қорбобо бўлганман! Болалар мен билан гаплаша олишмаган, мен ҳам улар билан гаплаша олмаганман! Лекин, мен билан роса суратга тушишган! Барчага Янги 2015 йилда бахт, омад, энг эзгу тилакларни тилайман! Ҳаммани уйида қувонч-хурсандчилик бўлсин!

photo (2)

ХОНАНДА РУХШОНА

Янги йил ўзи жуда ҳам завқли байрам! Бу байрамда бир марта 2-3 йил олдин Қорқиз бўлганман! Янги йилда одатда оддий Рухшона бўламан. Ўтган 2014 ҳаётимда жуда катта ўзгариш бўлди, турмушга чиқдим. Шунинг учун ҳам бу Янги йил мен учун жуда бошқача бўлди! Бу йил умр йўлдошим Санжар Маткаримов, янги оила аъзоларимиз, ойижонимлар, ҳаммамиз бирга катта байрам қилдик! Санжар акам билан арча ҳам сотиб олдик, катта ва чиройли қилиб безатдик! Янги йил бутунлай ўзгача бўлди, бу йил! Барчага Янги йилда бахт тилайман!

Cаида Вахобова