FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг янги “Сенсизлигимда” қўшиғи ва унга суратга олинган видеоклип ҳақида сайтимизда хабар қилгандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Клип фалсафий мазмунда бўлиб, унда ҳис-туйғуларга кенг ўрин берилган!
Севган инсонингизни ҳар қандай ҳолатда ҳам сева оласизми?
Муҳаббатингиз вақт ва дард синовига дош бера оладими?
Узун-узун кечалар, маъюс-маҳзун кечалар,
Кўнгил ҳазин куй чалар, сенсизлигимдан...
Олам тутунга тўлар, олам кукунга тўлар,
Бир кун минг кунга тўлар, сенсизлигимдан...
Тун қора, кундуз қора, Ой, қуёш, юлдуз қора,
Вужудим пора-пора, сенсизлигимдан...
Тун қора, кундуз қора, Ой, қуёш, юлдуз қора,
Вужудим пора-пора, сенсизлигимдан...
Паришон йўл, кутаман, ўзимни унутаман,
Дардни аранг ютаман, сенсизлигимдан...
Дардимга шерик қалам, қоғоз бирга чекар ғам,
Ёндирар алам, алам сенсизлигимдан...
Тун қора, кундуз қора, Ой, қуёш, юлдуз қора,
Вужудим пора-пора, сенсизлигимдан...
Тун қора, кундуз қора, Ой, қуёш, юлдуз қора,
Вужудим пора-пора, сенсизлигимдан...
Жоним азоблар фироқ, бўлсам ёр сендан йироқ,
Заъфарон рангим бироқ, сенсизлигимдан...
Тун қора, кундуз қора, Ой, қуёш, юлдуз қора,
Вужудим пора-пора, сенсизлигимдан...
ВИДЕОНИ КЎРИШ УЧУН!
1) Мобиль вариант
2) МРG