FATTOHHON.COM
« Все новости
“УММОН” ГУРУҲИДАН “ЗЕРИКИБ” ҚОЛМАСЛИК КАФОЛАТЛАНГАН ҚЎШИҚ! 09.07.2013 11:40
“Уммон” гуруҳи “Ана энди йиғла!” деб номланган янги сокин қўшиқ куйлашди. 6 минутдан иборат мазкур қўшиқ муаллифи, “Уммон” гуруҳи аъзоси Зоҳид. Қўшиқ бир ой давомида тайёрланган.
“Уммон” гуруҳи продюсери Исломбек Назаровнинг айтишича, бу қўшиқда 7 хил овоз йўлидан фойдаланилган. Қўшиқ нақд 6 минут давомида куйланган бўлса ҳам, бу вақт давомида тингловчи “зерикиб” қолмаслиги кафолатланган. Гуруҳни бу қўшиққа клип суратга олдириш нияти бор.
Шунингдек, “Уммон” гуруҳи бугундан, янги “Еттинчи қават” қўшиғига клип суратга олдиришни бошлайди. Клип режиссёри Санжар Маткаримов, оператор Наримон Султонхўжаев.
Саида Вахобова