FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАЪЗИЯ! ЯЙРА АБДУЛЛАЕВА... 15.05.2019 03:13

1

14 май куни ўзбек театр ва кино актрисаси, “Ўзбекистон Халқ артисти” Яйра Абдуллаева 89 ёшида вафот этди...

Яйра Абдуллаева 1930 йилда Тошкентда таваллуд топган бўлиб, афсонавий Тамарахонимнинг жияни эди...

 Ўз ижодий фаолиятини 1944—1945 йилларда холаси Гавҳар Раҳимова раҳбарлигидаги хотин-қизлар ансамблида бошлаган Яйра Абдуллаева 1950 йилда А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. 1950 йилдан Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) Академик драма театрида фаолият юритиб келган ва театр саҳнасида жуда кўплаб ранг-баранг образлар яратган.

1953 йилда "Бой ила хизматчи" фильмидаги Гулбаҳор роли билан кинода ҳам ўз фаолиятини бошлаган. Шунингдек, Телевидениеда ҳам Телефильм ва Телеспектаклларда кўплаб ролларни ижро қилиб, ҳамда Республика радиосида қатнашиб, эшиттиришларда фаол иштирок этган ва Радиоспектаклларда ҳам кўплаб ролларни ижро қилган.

1964 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 1967 йилда Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1998 йилда “Дўстлик” ордени ҳамда, 2011 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.  

Fattohhon.com cайти раҳбарияти Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради...