FATTOHHON.COM

« Все новости

КИМ ҚАЕРНИ МАЪҚУЛ КЎРАДИ? 12.07.2013 08:10

Ёз ойлари деярли кўпчилик таътил олади. Дам олишга, саёҳатларга чиқади. Лекин, санъат вакиллари-чи? Улар ҳам ёз ойларида дам оладиларми?

foto(2)_177.jpg 

Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Ёз ойларида дам олишга вақтим йўқ. Умуман, бу йил дам олиш ҳақида ўйлай олмайман. Сабаби ишлар жуда ҳам кўп. Кўплаб тадбирлар бор. Бу йил иш кўплигини олдиндан билганим учун ҳам, дам олишни режалаштирганим йўқ. Орада агар бўшроқ вақт бўлиб қолса, оилам билан бир-икки кунга тоққа чиқиб келарман.

 foto(6)_122.jpg

Актёр Улуғбек Қодиров: - Бу йил агар ишларим кўп бўлса, дам олмайман. Лекин, ўзи Анталияда дам олишни ўйлаб турибман. Кўрамиз буни ҳали вақт кўрсатади, барибир ишга қарайман.

 foto(10)_86.jpg

Хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов: - Ўзимнинг ҳовлимда, яъни уйимда дам олишни ўйлаяпман. Чунки, баъзи пайтлар уйга келишга ҳам вақт етмай қолади. Мен бир кун уйда дам олсам, мен учун ўша курорт!

 foto(1)_200.jpg

Шахзода: - Бу ёз маълум бир муддатга бўлса ҳам, денгизга чиқишни режалаштиряпман. Қолган вақт бўлса, албатта ишлашни режалаштиряпман, лекин дам олишга ҳам фурсат бўлса керак, албатта.

 foto_1194.jpg

Нилуфар Усмонова: - Бу йил оилам билан дам олиш режамда бор. Боргим келаётган жойлар Анталия ва Дубай. Бир-икки ой вақтни оиламга ажратмоқчиман. Лекин, албатта ижодни ҳам ташлаб қўймоқчи эмасман. Истамбулга бўлса, баҳорда бориш мўлжалим бор.

 foto(4)_138.jpg

Райҳон:- Бу йил ёзда қаерда дам олишни режалаштирганим йўқ. Чунки, ҳозирда янги мусиқий альбом ёзишни режалаштиряпмиз. Бундан ташқари, янги қўшиғимга видеоклип ҳам суратга олмоқчимиз. Ҳозирча мусиқий альбом номи ҳам, клип номи ҳам сир! Шунинг учун ҳам, ҳозир ҳаммамиз иш билан бандмиз.

 foto(8)_106.jpg

Лола: - Ёзда оилам, фарзандларим билан бирор ёққа дам олишга боришимиз табиий ҳол. Масалан, денгизгами? Албатта иссиқ, фарзандларимга ёқадиган бўлиши керак. Кутилмаган саёҳатга нима етсин?

 foto(3)_154.jpg

Улуғбек Раҳматуллаев: - Мен ёзда дам олмайман! Мен Янги йил байрами ўтгандан сўнг, биринчи ўн кунликда қаер иссиқроқ бўлса, ўша ерга бориб, 10 кунга дам олиб келаман ва ўша 10 кун менга йил давомида етади. Яқиндагина дам олиб келдим. Эндиликда Мустақиллик байрамигача ишлаш ва фақат ишлаш! Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиман, Мустақиллик байрамига биз хонандалар алоҳида тайёргарлик кўрмоқдамиз! Чунки, бу энг буюк байрам!

 foto(7)_116.jpg

Актёр, режиссёр, хонанда ва футболчи Алишер Узоқов:- Ҳеч қаерда дам олишни режалаштирганим йўқ! (кулади). Ҳозир дам олишга вақт йўқ! Вақт бўлиб қолса, ҳеч ким йўқ тинч жойда дам олишни маъқул кўраман. (кулади).

 foto(9)_92.jpg

Актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов: - Ёзда уйдагилар, оилам билан тоққа чиқишни яхши кўраман. Лекин, эл хизматида бўлганимиз сабабли ҳам куни ҳар доим ҳам имконияти бўлавермайди. Бу йил оила аъзоларим билан дам олиш учун, Америка Қўшма Штатларига бориш ниятидамиз.

 foto(5)_129.jpg

“Беном” гуруҳи: -  Бу йил ёзда тоғларга чиқмоқчимиз ва албатта, Ўзбекистонимизнинг ҳар бир вилоятига дам олиш билан ташриф буюрамиз. Яъни, дам олувчиларни концертлар билан хурсанд қиламиз!

794274821_7_0.jpg 

Хонанда Шохруххон: - Бизлар ҳар куни дам оламиз. Дам олавериб, чарчаб кетдим (кулади). Ўзи сокин сувларнинг бўйида дам олишни ёқтираман.

 

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова