FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕК ФИЛЬМЛАРИ УЧУН АЛОҲИДА КАНАЛ! 13.07.2013 10:47

channels4_banner.jpg

Муаллифлар ва ижрочилар Гильдияси томонидан, Youtube.сom нинг расмий ҳамкори сифатида, у ерда клиплар каналларидан ташқари, фақат ўзбек фильмлари бўйича расмий канал, UzbekFilmsHD каналини очди.

http://www.youtube.com/user/UzbekFilmsHD

Эндиликда сиз, катта экранларда намойиш муддати тугаган, исталган ўзбек фильмларини мазкур каналдан топиб, тамоша қилишингиз мумкин.

Дарвоқе, бу каналда ҳам “просмотр”лар сони ўсиб бормоқда. Агар сиз студия эгаси бўлсангиз, ёки қўлингизда ўзингиз продюсер сифатида суратга олган фильмларингиз бўлса, бемалол бу каналга жойлаштиришингиз мумкин.

Бунинг учун ҳеч кимга пул тўламайсиз, аксинча сизга тўлашади.

Сизнинг фильмларингизни бу канал орқали, дунёнинг исталган мамлакатида, Youtube.сom дан тамоша қилиш мумкин бўлади.

Фильмларингиз мазкур UzbekFilmsHD каналига жойлаш учун, Муаллифлар ва ижрочилар Гильдиясига мурожаат қилинг!