FATTOHHON.COM

« Все новости

РАМАЗОН ОЙИДА «МЕҲР НУРИ» ЖАМОАТ ЖАМҒАРМАСИ ВА “ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ МАСЪУЛИЯТЛИ ФУҚАРОЛАРИ ФОРУМИ” ҲАМКОРЛИКДА... 14.07.2013 07:03

Рамазон ойи бу савоб ишлар қилиш, эътибор ва ёрдамга эҳтиёжманд инсонларни қўллаб-қувватлаш даври.

foto(4)_139.jpg

15 июлдан бошлаб, 6 августгача «Меҳр нури» жамоат жамғармаси ва “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” ҳамкорликда, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Хоразм, Навоий, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида анъанавий хайрия тадбирларини ўтказади.

Бундай тадбирлар 2005 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари, маҳалла оқсоқоллари, фахрийлар, фаоллар ва тадбиркорлар мазкур хайрия тадбирининг иштирокчиларига айланадилар. Умумий ҳисобда, хайрия тадбирларда 6500 дан зиёд киши иштирок этади.

Хайрия тадбири доирасида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида “Меҳр нури” жамғармаси томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган хотин-қизлар учун, “Жойларда аёллар тадбиркорлигининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида, давра суҳбати ўтказилади.

Хайрия маросимларини ташкиллаштиришга ва ўтказишга кўмаклашган, ташаббускор тадбиркорларга “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” жамоатчилик кенгаши раиси Гулнора Каримова номидан ташаккурномалар тақдим этилади.

foto(3)_155.jpg foto(1)_201.jpg

Бундан ташқари, “Меҳр нури” жамғармасининг Жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнора Каримова ташаббуси билан Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбандий ёдгорлигидаги “Биби Орифа” мақбарасида, Рамазон ойининг ҳар сешанбасида ифторлик хайрия тадбири ўтказилади.

foto(2)_178.jpg

Эслатиб ўтамиз, жорий йил “Меҳр нури” жамғармаси томонидан таъмирланган ва қайта қурилган мақбаранинг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.

Мазкур мақбара Нақшбандия таълимоти асосчиси, суфий таълимоти муаллими Баҳоуддин Нақшбандийнинг волидаи муҳтарамасига бағишлаб қурилган.

Меҳрона