FATTOHHON.COM
« Все новости
Шу кунларда Муниса Ризаева билан боғлиқ фотолар ва видеолар вацап орқали тарқай бошладию, қўлига қалам тутганча, ёзишга нарса топа олмай ўтирган айрим кимсаларнинг “жони кириб қолди”. Буни бировларнинг шахсий ҳаёти ва шахсий ишларига “очиқ муносабат” билдириш орқали, обрў топишга имконият, деб ўйлашди чоғи...)))))
Ваҳоланки, бундай нарсаларни қайта-қайта муҳокама қилиш, бу мавзуда фикрлар олиш, ёзишнинг ўзи ҳам, мана шу нарсанинг бошқача усулдаги тарғиботи ҳисобланади, деб ўйлаймиз.
Муқаддас рўза ойида, бу ишларни қилаётганлар, яъни ўзларича Мунисани “оқлайман” деб, муҳокама қилиб, бу мавзуни баттар майдалаб тарқатиб, ўзларини шу орқали “кўрсатмоқчи” бўлаётганлар, афсуски, кўпроқ аёллар эмас, эркаклар!
Тўғриси, шу кунларда баъзи қалам тутганларни, ғийбатчилардан фарқи қолмаяпти, назаримизда! Чунки, доим таъқиқланган нарсага ҳамма интилади. Мана шундай таъқиқланган нарсани ёзсанг, биров эътибор берадигандек... Журналист этикаси, маданият, деган нарсалар хаёлга ҳам келмайди!
(Ростдан журналист бўлса хаёлга келади-да!)))))
Мана шундай “мавзу”ларни “муҳокама” қилиб, обрў орттирмоқчи бўлаётган, қўлида қалам тутган баъзи кимсаларни, гулзорга кириб олиб, четда ётган гўнгни қидириб топиб, титаётган қарғаларга ўхшатгинг келади!
Биринчидан, мана шундай нарсаларни муҳокама қилиб, шу билан ўзини қўштирноқ ичидаги “мардлиги”ни кўрсатмоқчи бўлаётганларнинг опа-сингиллари, ҳаттоки оналарининг ўтмиши ҳақидаги фотолар ёки, видеолар ҳам, эртага қўл телефонларида ёки интернетда тарқалмаслигига ким кафолат беради? Инсон аввал пичоқни ўзига уриб кўриши керак, агар оғримаса, кейин бировга, деган мақол ҳам бор... Шундай ҳолатлар ҳақида, “тўлқинланиб”, ўзларини “последный герой” кўрсатиб, мақолалар ёзаётганларнинг ўзлари, ўз “ўтмиш”ларидан хабар олиб, кейин Муниса Ризаевани “муҳокама” қилсалар, мақсадга мувофиқ бўларди, назаримизда! Чунки, ҳеч ким Муниса Ризаева билан боғлиқ бўлган ҳодисалар каби, ҳолатлардан кафолатланмаган! Ҳамманинг қўл телефонида унга ўхшаш шахсий суратлари бўлиши, ёки ўтмишида Мунисадан ҳам баттар ишларни қилган бўлиши мумкин. Бундай нарсаларни “кавлаш”, гўёки “муҳокама” қилиб, буни ортида тарғиб қилиш эса, инсон зотига ярашмаган ўта пастлик ҳисобланади!
Нафақат дунёда, балки биргина Ўзбекистонимизнинг ўзида қаламга олишга арзигулик, кунига минглаб янгиликлар бўлаётган, турмушимиз обод бўлиб, ҳаётимиз глобаллашган бир даврда, келиб-келиб, мана шундай нарсаларни “муҳокама” қилишдан, ўзига бошқа иш тополмаган қўштирноқ ичидаги “қаламкаш”ларнинг устидан кулгинг келади...))))
Нима уларни ҳам, бошқаларни ҳам Мунисадан бошқа ташвишлари йўқми?
Бу оламда ҳеч қайси шоу бизнес вакили ишдан бўш вақтида, бошқа шахсий ишлар билан шуғулланмайдими? Ёки тасодифий прикол фотоларга тушмайдими? Ёки ишдан бўш вақтида дам олмайдими? (нафақат шоу бизнес вакили, балки ҳар қандай инсон)
Шоу бизнес вакили ўз номи билан шоумен ҳисобланади. Яъни, доим омма кўз ўнгида, шунинг учун ҳам, баъзида ишдан ташқари қилган шахсий ишлари ҳам, омма кўз ўнгига тушиб қолади. Лекин, унинг ҳам ишдан бўш вақти, шахсий ишлар қилишга ҳаққи бор, деб ўйлаймиз. Аммо, бу билан шоу бизнес вакиллари, ҳоҳлаган ишини қилиши мумкин, демоқчи эмасмиз! Фақат, шуни ёдда тутиш керакки, шоу бизнес вакиллари ҳам аслида инсон! Ҳар бир инсон эса, хато қилишдан ҳимояланмаган! Аммо, унинг хатоси ортидан бошқаларнинг, ўзни кўрсатиш ва сохта обрў топиш учун “муҳокама” қилиб ўтириши, бу пастлик!
Аслида, Муниса каби хато қилганларнинг ўзлари, аллақачон, ўз жазоларини олиб бўлишмоқда, назаримизда. Чунки, маънавият ва маданият улуғланаётган бир вақтда, уларнинг шундай фото ва видеоларининг оммага тарқаб кетиши, ҳамма жойда халқнинг ўзи уларга бу ҳақида гапириши, уларга берилган катта жазо, деб ўйлаймиз.
Агар қалам тутган ҳар бир инсон, уларнинг ишдан бўш вақтидаги ҳар бир ишини, ўзни кўрсатиш учун, мана шундай “муҳокама” қилаверса, кўпгина “қаламкаш”лар тез орада туппа-тузук ғийбатчига айланиб қолишади, назаримизда.)))))
Ҳамма ҳам шахсий фикр билдириш ҳуқуқига эга, лекин, шахсий фикрда ҳам чегара бор.
Шоу бизнес вакиллари эл кўз ўнгида ва улар маданият тимсоли бўлиши керак, ёшлар улардан ибрат олишади, дейилади. Лекин, санъаткорларни фақат санъатига эътибор қилишимиз керак, деб ўйлаймиз. Чунки, улар ҳам юқорида айтганимиздек оддий инсон. Ёшлар тарбиясига таъсирига келсак, авваламбор, тарбия ва маънавият ўчоғи, бу оила! Инсон оилада яхши тарбия олмас экан, бу ёқда минг ўргатишсин, тушунтиришсин, нафи кам бўлади. Ахир шоу бизнес вакили сизнинг уйингизга бориб, болангизга тарбия бермайди-ку!
Ёки, ҳар куни болангиз вақтини айнан Муниса Ризаева билан ўтказмайди-ку, мактаб дарслигидан ва адабиётлардан ҳам Муниса Ризаева ва бошқа шоу бизнес вакиллари жой олишмаган! Муниса Ризаева ва бошқа шоу бизнес вакилларининг ҳар қадамлари, глобал мавзу эмас-ку! Шундай экан, ёшларнинг тарбиясига, шоубизнес ва санъаткорлардан ҳам кўра, кўпроқ оила жавобгар бўлади, назаримизда!
Бизнинг сайтимиз вакиллари нафақат рўза ойи, балки ҳар қандай ойда, бировнинг ўта шахсий ишларини (айниқса, аёл кишини) “муҳокама” қилишдек, паст ишларни ўзимизга муносиб кўрмаганимиз учун ҳам, Муниса Ризаева фотолари ва бошқа баъзи бир шундай шахсий ҳаёт билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан, фикрлар олмасликни, бошқалардек бунинг тарғиботига “ҳисса” қўшмасликни лозим топдик!
Бизга телефондан мана шундай фотоларни юбориб, юқоридаги каби “муносабат” билдиришимизни сўрашаётганларга нисбатан ҳам, жавобимиз шулардан иборат! Биз бундай шахсий ишларни “муҳокама” қилиб, ўзимизни кўрсатиш фикридан йироқмиз ва баъзилардек бунга муҳтож ҳам эмасмиз!
Бундай пастлик ортидан орттирилган сохта обрў ва пиар бизга керак эмас! Бундай сохта обрў, муқим бўлмаслигини ҳам яхши биламиз!
Ўзи аслида, Муниса Ризаеванинг фотолари билан боғлиқ ҳолатларга, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бу борадаги тегишли ташкилотлар, зарурий чоралар кўрадилар, деб ўйлаймиз. Шундай экан, бундай ҳолатларни “муҳокама” тарзида, янада тарғиб қилиш, ниятида эмасмиз.
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова