FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛАЁТГАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА! 21.01.2015 19:08

Муҳтарам Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-910-сонли қарорига мувофиқ, янгидан қурилган ва капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ёшларнинг истеъдодини янада ривожлантириш, ижро маҳоратини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда, Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси томонидан, тасдиқланган жадвал асосида Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида ижодий учрашувлар, ҳамда мазкур мактабларга бириктирилган санъаткорлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил қилинмоқда.

photo (1)

Ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари 21 январь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги  1-сонли, 2-сонли,  Мирзаобод туманидаги 6-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабларида, ҳамда Гулистон шаҳар санъат ва маданият коллежида бўлиб ўтди.

photo (23)

Мазкур ижодий учрашув ва маҳорат дарсларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Шаҳноза Отабоева,

photo (4)

Машҳурбек Раимжонов, ҳамда хонанда Азиз Ражабий иштирок этишди.

photo (2)

Ижодий учрашувлар давомида, санъаткорлар Мусиқа ва санъат мактабларининг кўплаб фестиваллар совриндорлари бўлган ўқувчилари билан ҳам суҳбатлашдилар, уларнинг  кўплаб саволларига жавоб қайтардилар. Ўқувчилар ҳам санъаткорларга  куй-қўшиқлари билан ижро маҳоратларини намойиш қилдилар.

photo (22)

Маҳорат дарсларида Шуҳрат Қаюмов ўқувчиларга ижрочи қандай нафас олиши кераклигини тушунтириб, уларнинг камчиликларини кўрсатиб, бу борада керакли маслаҳатлар берди. Шунингдек, жонли ижрода қўшиқ куйлаб бериб, мусиқа йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилардан унинг тактини топишларини сўради. Ўқувчиларга ҳозирда асосийси академик ижрони мустаҳкамлаш кераклигини, пойдеворни мустаҳкамлаш зарурлигини тушунтириб ўтди. Ўқувчиларга кўп китоб ўқишлари кераклигини, астойдил билим олишлари зарурлигини ҳам айтиб ўтди.

 photo (24)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов: - Бугунги ташкил этилган тадбирда энг қувонарлиси, бугунги ёш, тарбия топиб келаётган авлодимиз, фарзандларимиз билан учрашув менда қувончли таассурот қолдирди. Энг қувонарли жиҳати, бугун фарзандларимиз ҳамма шароитлар билан тўлиқ таъминланган мактабларда ўқишяпти. Қолаверса, энг яхши педагог кадрлар уларга дарс беришяпти. Педагоглар уларга тўғри дарс бериб, танлаган йўналишлари бўйича тўғри йўналтираётганларини, келажакда нафақат ўзбек санъати юлдузлари, балки жаҳон катта саҳналарига бемалол чиқиши мумкин бўлган ёшларимиз тарбия топаётганликларини кўриб, хурсанд бўлдик. Фақатгина Тошкент шаҳрида эмас, вилоятларда ҳам, кўплаб истеъдодли ёшларни кўряпмиз.Гўёки қаердадир гавҳар яширингани каби, агар океаннинг тубига тушмасангиз, энг нодир маржонни олиб чиқа олмайсиз! Ўйлайманки, бугун биз саҳнадаги санъаткорлар океанга шўнғиб, унинг тубидаги энг нодир маржонларни олиб чиқишга шайландик. Жуда кўплаб иқтидорли ўқувчиларнинг чиқишларини кўрдик, улардан бир эмас, жуда кўпларини шогирдликка олсангиз арзийди. Келажакда улардан кучли санъаткорлар етишиб чиқадилар, деган фикрдаман.

 photo (20)

photo (21)

photo (17)

 

Мазкур мусиқа ва санъат мактабларидаги ёшлар учун яратилган шароитларга, у ерда ташвишсиз бор ғайратини билим олишга сарфлаётган бахтиёр ёшларга қараб, беихтиёр буларнинг барчаси, юртимиз тинч ва осойишталигиданлигини ҳис қилдик. Чунки, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлганлиги учун ҳам, ёшлар шундай юқори шароитдаги илм масканларида тинч-хотиржам таҳсил олишмоқда, келажакда етук санъаткорлар бўлиб етишишга интилишмоқда! Ватанимиз тинч бўлгани учун ҳам, улар ўз аждодларимиз, буюк Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ бобокалонларимиз ҳақида билиб, ғурур ва фахр ҳисси билан улғаймоқдалар! Бу борада, улар дунёдаги кўплаб мамлакатлардаги болалардан минглаб баравар бахтиёрдирлар! Чунки, афсуски  ҳозир кўпгина давлатлардаги болалар ўқиш, санъат ривожи, тарихни ўрганиш ўрнига, “бугунги куним тинч ўтармикан?” деган ташвиш билан яшашмоқда! Бизнинг энг катта бахтимиз эса, Ватанимиз тинч! Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларнинг таълим олишлари учун катта эътибор қаратилган. Мана шу тинчликнинг, эътиборнинг қадрига етайлик!

Феруза Фаттохова

IMG_51176

Фотолар учун Умид Якубовга миннатдорчилик билдирамиз

photo (25)

photo (19)

photo (26) 

photo (8)

photo (7)

photo (10)

photo (14)

photo (3)

photo (13)

photo (9)