FATTOHHON.COM
« Все новости21 январь куни “Осиё Гранд” ресторанида илк бор “Angish Fashion Shou” бўлиб ўтди. Мазкур шоуда Франция, Грузия, Исроил ҳамда Ўзбекистонлик дизайнерлар томонидан яратилган либослар намойиш этилди.
Яъни, Франциялик дизайнер David Vincent Camuglio,
Ўзбекистонлик Элдор Аҳмедов,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти талабалари,
Грузиялик дизайнер Гука, Ўзбекистонлик Ҳафиз Хон ҳамда бошқа кўплаб дизайнерларнинг яратган либослари мода ихлосмандларига манзур бўлди.
Шунингдек, тадбирда хонанда Саида, ҳамда актриса ва
хонанда Зарина Низомиддинова ўз қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.
Либослар намойишида шоу бизнес оламидан актриса Шаҳзода Матчонова, хонанда Динейра, ўзбек дизайнерларидан Дилдора Қосимова,
журналистлар Шоҳира Ҳамро, Қамариддин Шайховлар ҳам меҳмон томошабин сифатида этишди.
Намойиш этилган либослар ичида энг кўзга ташлангани, барибир ўзбек дизайнерлари томонидан яратилган либослар бўлди, назаримда. Чунки, уларда ҳам миллийлик, ҳам замонавийлик уйғунлашган эди.
Кўпчилик томошабинлар айниқса, ўзбек дизайнерларидан Ҳафиз Хон либосларига кўпроқ эътибор қаратишди. Улар нафислиги ва жозибадорлиги билан эътиборни тортди.
“Angish Fashion Shou” кўтаринки руҳда ўтди.
Саида Вахобова