FATTOHHON.COM
« Все новости
“БУЮКЛАР БИСОТИДАН: ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР”, ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН! 24.01.2015 20:39
Илк маротаба буюк тарихий аждодларимиздан шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг энг гўзал ғазалларига куй басталаб тайёрланган янги мусиқий альбом, “Буюклар бисотидан: Заҳириддин Муҳаммад Бобур”, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, “Эл-юрт” ҳурмати ордени соҳиби Озодбек Назарбековдан!
(Санъаткор мазкур альбом ҳақида Янги йилга атаб тайёрланган лойиҳамизда ҳам қисқача айтиб ўтган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!)
Асрлардан асрларга ўтаётган адабий мумтоз дурдоналарни нафис оҳанглар билан уйғунлаштириб, дилга яқин тароналар яратиб, тингловчиларга етказаётган санъаткор!
14 февраль айнан Заҳиридин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунида!