FATTOHHON.COM

« Все новости

САРВАР ВА КОМИЛ: БИР МУСИҚИЙ АЛЬБОМНИНГ ИККИ ҚИСМЛИ ТАҚДИМОТИ 26.01.2013 12:10

foto-15_6.jpg
 
26 январь куни «Беном» гуруҳи яъни, Сарвар ва Комил, “Мuloqot.uz” кафесида ўзларининг илк “Дард” деб номланган мусиқий альбом тақдимотининг биринчи қисмини ўтказдилар.
Мусиқий альбом тақдимотининг иккинчи қисми эса, шу “XXX” ресторанининг "Х" тунги клубида PATY тарзида бўлиб ўтди. Бу ҳақида кейинроқ.
 
 
 
foto_43.jpg
Сарвар ва Комил: - “Дард” мусиқий альбомимиз 18 та қўшиқдан иборат бўлиб, ундан 7 таси маҳзун қўшиқ, қолгани эса шўх тароналардан иборат. Яъни, “Сўрама”, “Бедорингман”, “Лола”, “Где-то”, “Кечалар”, “Ёмғир”, “Нега”, “Алло Диля”, “Дард”, “Қизалоқ”, “Сеньорита”, “Севмай”, “Армон”, “Тун”, “Аёл”, “Сени севаман”, “Ўн саккизинчи бекат” қўшиқлари. Маҳзун қўшиқларни мухлисларга тақдим қилишимиз сабаби, маҳзун қўшиқларга клип суратга олинса, чиройли чиқади. Лекин, шўх қўшиққа клип суратга олдириш эса, бироз қийинроқ. Қўшиқларни одатда, «Тарона рекордс» билан биргаликда танлаймиз. 
 
Мусиқий альбом тақдимотининг кафедаги 1-қисми соат 15.00 да бошланди. Тақдимотга ОАВ вакиллари, ҳамда “Беном” гуруҳи, Сарвар ва Комилнинг мухлис, мухлисалари, фан клублари йиғилдилар. Йиғилганлар, хонандалар Сарвар ва Комилни қувонч билан кутиб олишди.
 
 
foto-5_14.jpg
 
 
Сарвар ва Комил ўз мусиқий альбомлари ҳақида йиғилганларга маълумотлар  бериш баробарида, мухлис ва мухлисаларнинг барча саволларига тўлиқ жавоб қайтардилар.
Тақдимот давомида гуруҳ йигитларига кўплаб қизиқарли саволлар берилди. Жумладан, нима учун гуруҳнинг биринчи номи “Беном” бўлганлиги, гуруҳ аъзолари қандай танишиб, дўст бўлганликлари, характерлари, хонандаликдан бошқа хоббилари бор-йўқлиги, жонли ижро ва фонограмма ҳақида, фонограмма хонандаларга нимага кераклиги, севги-муҳаббат ҳақида, гуруҳнинг ҳаётдаги шиори, гуруҳ администратори Қобилжон ҳақида, гуруҳнинг яккахон концерти ўтказилиши, гуруҳ аъзоларининг кинода роль ижро қилиш-қилмаслиги, ўзбек ва хориж эстрадасидан қайси хонандаларнинг қўшиқларини ёқтириб тинглашлари, энг юракка яқин қўшиқлари, ҳаётларидаги муқаддас аёллар ва кунлар, “Сенсиз” қўшиғининг нега биринчи мусиқий альбомдан ўрин олмаганлиги, ҳамкорликда ишлай бошлаганларидан буён бўлган энг катта жанжал ҳақида ва бошқа кўплаб саволларга аниқ жавоб қайтардилар. Шунингдек, баъзи саволларга вазиятдан келиб чиқиб, ҳазил жавоблар ҳам қайтардилар.
Сарвар ва Комил бу учрашувни ўз мухлис ва мухлисалари билан юзма-юз учрашиш, уларнинг барча саволларига жавоб қайтариш, улар билан мулоқот ўтказиш ниятида ташкил қилганликларини ҳам айтиб ўтдилар. 
 
 
foto-8_10.jpg
 
 
 
 
Ҳозирги кунда Сарвар ва Комил, иккинчи мусиқий альбом устидаги тайёргарликларни аллақачон бошлаб юборганликлари ва иккинчи мусиқий альбомни кузда ўз мухлисларига тақдим қилиш ҳаракатида эканликларини билдирдилар.  
Гуруҳнинг мухлис ва мухлисалари ҳам, Сарвар ва Комил учун атайлаб тайёрлаб келган совғаларини ҳам тақдим қилдилар, яъни улар учун улар томонидан куйланган ва ёзилган қўшиқларига тайёрлаб келган ўз чиқишларини намойиш қилдилар. “Беном” гуруҳининг машҳур қўшиқларини ёддан куйлаб бердилар!
Шунингдек, мухлисалар гуруҳ йигитларига гуллар ва совғалар ҳам тақдим қилдилар.
Ўз навбатида, Сарвар ва Комил томонидан, барча йигилганларга гуруҳнинг махсус фотосуратлари тақдим этилди. Бу фотосуратларда “Беном” гуруҳи сайтининг интернетдаги адреси, ҳамда e-mail манзилларигача берилган эди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, кафе “Беном” гуруҳининг мухлис, мухлисаларига тўлиб кетди ва кўпчилик бир неча қатор бўлиб, тик турган ҳолда тақдимотни кўришларига тўғри келди!
“Беном” гуруҳининг фан–клуби ҳам иккита бўлиб, бу мухлисларнинг ўзаро аҳил бўлишлари учун, шундай ташкил қилинганлигини гуруҳ йигитлари айтиб ўтдилар. Келажакда бу икки фан-клубни бирлаштирмоқчи эканликларини ҳам билдирдилар.
Шунингдек, Сарвар ва Комил тақдимотда жонли ижрода “Бедорингман” қўшиғини ҳам куйлаб бердилар.
 
 
 
 
 
foto-3_19.jpg
 
Тақдимотда Сарвар ва Комилнинг янги лойиҳаси, рэп йўналишида куйлайдиган ёш хонанда Хуршидни ҳам таништируви бўлиб ўтди. Ўз навбатида Хуршид ҳам ўз қўшиғини куйлаб берди.
Тақдимот якунида, Сарвар ва Комил ўз мухлис ва мухлисаларининг барчасига дасхатлар ёзиб, кираверишдаги махсус стенд ёнида, улар билан тўхтовсиз суратларга тушдилар.
Тақдимот давомида берилган саволлардан, гуруҳ йигитларига энг маъқул келган савол эгаларидан бир нечталари, мусиқий альбомнинг PATY тарзида, машҳурлар билан ўтказиладиган иккинчи қисмига таклифномани қўлга киритдилар!  
 
 
 
foto-6_10.jpg
 
 
Мусиқий альбоми тақдимотининг иккинчи қисми эса, “XXX” ресторанининг "Х" тунги клубида бўлиб ўтди.
Мазкур клубда, ўзбек кино ва эстрадасининг кўплаб машҳурлари, “Беном” гуруҳи Сарвар ва Комилни дебют мусиқий альбомининг муваффақияти билан чин дилдан табрикладилар ва баъзилари ўз қўшиқлари билан барчани хушнуд қилдилар.
Жумладан, хонандалар Шаҳзода, Динейра, Сардор Рахимхон, Манзура, Ёдгор Мирзажонов, Муниса Ризаева, Даврон Эргашев, Шаҳриёр, Миржамол, Салмон, “Дутор”, “Зарба”, “Саҳро” гуруҳлари, актёрлар Адиз Ражабов, Умид Искандаров, Муҳаммадали Искандаров, Улуғбек Абзалов, клипмейкер Наримон Султонхўжаев ва режиссёр Санжар Маткаримов, “Дизайн” гуруҳи ва бошқа кўплаб таниқли инсонлар бор эдилар.
Шунингдек, тақдимотга Ҳиндистонлик меҳмонлар келиб, “Беном” гуруҳи Сарвар ва Комилни самимий табрикладилар. Сарвар ва Комилнинг шогирди Хуршид рэпер эса, уларнинг сўзларини имкон қадар, таржима қилиб турди.
Барча меҳмонлар қўшиқларга рақсга тушиб, мезбонлар муваффақиятини биргаликда нишонладилар.
PATY давомида Сарвар ва Комил “Tарона рекордс” компаниясига ва барча меҳмонларга чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар, ҳамда мусиқий альбомдан жой олган қўшиқларидан куйладилар.
Сарвар ва Комилни илк мусиқий альбомининг муваффақиятли тақдимоти билан табриклаймиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова