FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЙИЛ ҚЎШИҒИ-2014” ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ 2-КУН! 31.01.2015 04:41

 photo (4)

“Йил қўшиғи-2014” тақдирлаш маросимининг иккинчи куни ҳам ўзига хос равишда ўтди.

photo (5)

Тақдирлаш маросими режиссёри Рустам Шамсутдинов.

photo (6)

Дастур биринчи кундаги каби интро билан бошланди.  “Йил қўшиғи” статуэткасини кўтарган қизлар қоронғи залдан саҳнага чиқиб келишгач,

photo (7)

хонанда Умидахоннинг “Алла”си, жажжи болажонларнинг чиқишлари,

photo (8)

Тоҳир Усмонов,

photo (10)

photo (11)

“Дурдона” гуруҳи

photo (9)

ва Зиёданинг чиқишларидан сўнг, иккинчи куннинг биринчи кундан бутунлай ўзгачалиги кўзга ташланди.

photo (31)

photo (2)

photo (1)

Концерт дастурининг иккинчи куни ҳам, 6 та бошловчи яъни Баҳодир Мағдиев, Акмал Мирзо, Зиёвуддин Аҳмаджонов, Жамшид Умрзоқов, Машҳурбек Раимжонов ва Шахзода Муҳамедова навбатма-навбат олиб боришди.

photo (12)

photo (1)

photo (3)

“Дилбарим” фильмидан саҳна кўриниши намойиш этилиб, хонандалар Алишер Рўзметов, Отабек Муталхўжаев, Ёдгор Мирзажоновлар фильмдан қўшиқ куйлашди.

photo (2)

Сўнг, бу саҳна кўриниши “Мафтунингман” фильмидаги саҳна кўринишига уланди, ҳамда хонандалар Нигора, Ойбек, Музаффар Мирзараҳимов фильмдан қўшиқ куйлашди.

photo (5)

Сўнг, хонанда Отабек Муҳаммад Зоҳид “Майли телба денглар” қўшиғини куйлади. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Отабек Муҳаммад Зоҳиднинг ўзига тегишли. Айнан шу қўшиқ учун Отабек Муҳаммад Зоҳид “Йил қўшиғи-2014” мукофотига сазовор бўлди ва унга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова тақдим этди.

photo (6)

Сўнг, Зулайҳо Бойхонова  саҳнада “Элдидо” гуруҳи билан “Ҳай-ҳай” қўшиғини дуэт тарзида ижро қилишди.

photo (7)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз “Ёлғон экан-ку” қўшиғини куйлади. Қўшиқ шеъри Насрулло Садрийга, мусиқаси эса, бастакор Фазлиддин Раҳмоновга тегишли.

photo (8)

Бу қўшиқ учун мукофотни Алишер Файзга шоир ва продюсер Бобур Бобомурод топширди.

2W4A0207_новый размер

Сўнг, “Эътироф” мукофоти соҳибаси Зиёда “Севади ёрим мени” қўшиғини куйлади. Қўшиқ сўзи шоир Баҳодир Низомовга, мусиқаси бастакор Умид Одиловга тегишли. Мукофотни унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз топширди.

photo (9)

Шохруххон “Менинг қўшиғим”ни куйлади. Қўшиқ сўзи хонанданинг ўзига, мусиқаси эса Жасур Бадалбоевга тегишли.

photo (10)

  Унга мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон топширди.

photo (11)

Сўнг, Райҳон “Излама” қўшиғини куйлади. Қўшиқ сўзи Зуҳрага, мусиқаси эса, Убайдулла Каримовга тегишли.

photo (12)

Бу қўшиқ учун мукофотни бастакор Шуҳрат Зокиров топширди.

photo (14)

photo (13)

“Диёр” гуруҳи эса,  “Ўша кунлар” қўшиғини куйлашди.

photo (15)

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова “Лелей” қўшиғи учун тақдирланди. Қўшиқ сўзи Суҳроб Раҳимовга, мусиқаси Азиз Авезовга тегишли. Унга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Маҳмуд Намозов топширди.

Маҳмуд Намозов “Бойбича” қўшиғини куйлади.

photo (17)

Ундан сўнг, хонанда Баҳром Назаров “Айрилдим” қўшиғини ижро қилди ва шу қўшиқ учун тақдирланди. Қўшиқ Хушнуд Дарвеш сўзи, мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган. Унга мукофотни устози Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков топширди.

photo (18)

photo (19)

Озодбек Назарбеков Бобур ғазали билан “Лола” қўшиғини куйлади.

photo (20)

Сўнг, Фарҳод ва Ширин дуэти “Шақ-шақи” қўшиғини ижро этишди.

photo (21)

“Уммон” гуруҳи “Эслаб қол” қўшиғини ижро этишди, қўшиқ сўзи ва мусиқаси гуруҳ аъзоси Зоҳид Рисқиевга тегишли.

photo (22)

Қўшиқ учун уларга мукофотни “Шарқ” гуруҳи тақдим этишди.

photo (23)

Сўнг “Шарқ” гуруҳи  “Палов” қўшиғини ижро этишди ва унга мос махсус саҳна кўриниши намойиш қилиб, саҳнага чинакамига палов ҳам олиб чиқишди.

photo (24)

Шахзода “Қайнона” қўшиғини ижро этди ва тақдирланди, қўшиқ сўзи Комил Фозиловга, мусиқаси эса, Калин Мораруга тегишли.

photo (25)

Бу қўшиқ учун мукофотни унга “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов топширди.

photo (26)

“Божалар” Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи “Тўйлар муборак” қўшиғини куйлади, қўшиқ сўзи Ботир Алиевга ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли.

photo (27)

Хонандага мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова топширди.

photo (28)

Гулсанам Мамазоитова севимли қўшиқларидан куйлади, томошабинлар эса унга жўр бўлишди.

photo (30)

Тақдирлаш маросими ниҳоясида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев “Ватаним” қўшиғини куйлади.

photo (29)

Сўнг, барча мукофот совриндорлари биргаликда “Йил қўшиғи” гимнини куйлашди ва тақдирлаш маросими ўз ниҳоясига етди.

photo (32)

Тақдирлаш маросимининг иккинчи куни ҳам, кўтаринки кайфиятда ўтди ва ижодкорларга қувончли лаҳзаларни тақдим этди.

Тақдирлаш маросими бу йил биринчи марта ўтказилди, эндиликда эса, йиллар давомида ижодкорларни янада самарали ижод қилишга ундаб, умрбоқий қўшиқлар яратилишига сабаб бўлади, деган фикрдамиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

1
 

Фотолар учун фотограф Сулхон Ниёзов Weddingtime.uz. SD Studio га алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

 2W4A8688_новый размер