FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЙИЛ ҚЎШИҒИ-2014” ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР! 31.01.2015 04:36

photo (16)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - “Йил қўшиғи”– нафақат ёш ижодкорларни балки, ҳамма бугунги кунда халқимизга ўзининг ижоди билан хизмат қилаётган барча санъаткорларни, янгиликка интилишига, янада яхши ижод қилиб, яхши қўшиқлар, халқнинг кўнглидан жой топадиган нодир асарлар яратишга, ҳар йили “Йил қўшиғи”да, ўзининг қўшиғи иштирок этишини чин дилдан ҳаракат қилишларига ундайди. Ҳар бир ижодкорнинг қалбида бир умид, эзгу мақсад пайдо бўлади.  Бу йил “Йил қўшиғи” тақдирлаш маросими биринчи марта ташкил қилинди. Мен бу лойиҳага узоқ умр тилайман, келажакда ҳам ўйлайманки, нафақат бир неча йилдан буён ижод қилиб келаётган балки, янги-янги овозлар, умрбоқий ва асрларга татигулик қўшиқларнинг кашф этилишига хизмат кўрсатсин!

 photo (27)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова: - “Йил қўшиғи”  Тақдирлаш маросими, ижодкорларни рағбатлантириш, уларни янада яхши ижод қилишга ундаш, меҳнатини муносиб тақдирлаш, деб ўйлайман. Бунинг натижасида, ижодкорларимиз халқимизга энг сара ва энг ёрқин ижод намуналарини тақдим қилишади. Бу ерда фақатгина ижрочи хонанда эмас, балки шу гўзал қўшиқларни яратаётган шоир, бастакорлар ҳам тақдирландилар.  Бу лойиҳани йиллар давомида санъаткорларни, ижодкорларни рағбатлантириб, янада яхши ижодга ундаб, ижодий фаолиятини янада ривожланишига сабаб бўлади, деб ўйлайман.

 photo (2)

«Ориат доно» радиосидан Баҳодир Мағдиев: - “Йил қўшиғи-2014” Тақдирлаш маросими илк марта ўтказилди. 2014 йил давомида радио ва телевидение орқали янграган қўшиқлардан бугун эътибор қозонганлари, юртдошларимиз қалбидан муносиб ўрин эгаллаганлари, бугун тақдирланишди. Бугун тақдирланган қўшиқларнинг тўғри танланганлигини залда ўтирганларнинг қарсакларидан ҳам билса бўлади. Чунки, ҳар бир қўшиғи тақдирланган хонанданинг исми-шарифи эълон қилинганда, у ерда гулдурос қарсаклар янграганда, бевосита билишимиз мумкинки, айнан мана шу қўшиқ 2014 йилда анча машҳур бўлган ва тингловчилар қалбларига етиб борган. Баъзи бир мухлислар “мени хонандам мана шу мукофотни олиши керак эди” дейишлари мумкин, лекин ҳар доим бирор нарса, бирор нарсадан фарқ қилиб туради. Энди инсон борки, мухлис борки, ҳамма нарсани ўзининг тарози палласида ўлчашга ҳаракат қилади. Ўйлайманки, санъаткорларнинг ижодлари давом этаверса, яхши қўшиқлар яратилса, кейинги сафар бошқалар ҳам тақдирланадилар.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова