FATTOHHON.COM

« Все новости

НИЛУФАР ВА “ЁВУЗ” ГНОМЛАР! БИР ИНСОН ЕТТИ ҚИЁФАДА! “ТАНТАНАМ МАНИ” 24.07.2013 11:31

foto(9)_97.jpg foto(6)_130.jpg

24 июль куни хонанда Нилуфарнинг янги «Тантанам мани» клипининг суратга олиш ишлари махсус павильонда бўлиб ўтди.

foto_1210.jpg

Суратга олиш ишлари жиддий тайёргарликни талаб қилганлиги учун, суратга олишнинг ўзига ҳам тайёргарлик, кун давомида, бир неча соат давом этди.

Аслида эса, клипга бир ойдан ортиқ вақт давомида тайёргарлик кўрилган!

Суратга олиш ишлари эса, соат 17.00 ларда бошланди.

foto(8)_114.jpg

 

foto(26)_31.jpg

Клип учун бир ой давомида декорация барпо этилган бўлиб, клипнинг сюжет қисмлари биринчи декорацияда, трэк қисмлари эса, иккинчи декорация ва яшил фонда суратга олинди.

foto(2)_195.jpg

Хонанда Нилуфар клипда ўзи бош ролни ижро этди. У беғубор Оппоғойни ишончли тарзда талқин қилди ва бу образ унга жуда ҳам ярашди.

foto(14)_68.jpg

Аммо, Нилуфарга осон бўлгани йўқ. Чунки, ҳаво жуда иссиқ, суратга олиш ишлари эса, кўп вақт талаб этади. Бу вақт ичида махсус либосда бўлиш, роль ижро қилиш, куйлаш керак эди...

foto(23)_37.jpg

Лекин, Нилуфар бунинг уддасидан чиқди!

 foto(24)_35.jpg

Хонанда Нилуфар: - “Тантанам мани” қўшиғи мени, номи билан ҳам жуда ўзига тортди. Ҳар доим юртимизда тантаналар бўлишини ҳоҳлайман! Бу ўзбекларга жуда ҳам мос ва хос. Ҳамиша юртимизда байрамлар, қувончли тантаналар бўлсин! Қўшиқнинг мусиқаси ва сўзлари ҳам маъқул бўлди. Клип ғояси Санжар Маткаримовга тегишли. Менимча, ҳар бир қизга эртаклар ёқса керак. Мени ўзимга эртаклар кичкиналигимдан ёқарди. Уларда эзгулик ва яхшилик мужассам. Шунинг учун ҳам, бу ғояга рози бўлдим. Клип сюжетига кўра, Оппоғой қиёфасида чиқишим керак. Тўғриси, ҳеч ўзимни Оппоғой ролида тасаввур қилмагандим. Бошқа эртак қаҳрамонларида кўргандим. Лекин, ўзимни айнан бу образда кўрмаганман. Энди билмадим қандай чиқди? (самимий) Бу албатта, томошабинларга, мухлисларга ҳавола. Ўзи бошидан охиригача битта эртак бўлади, деб ўйлагандим. Лекин, бу эртакка бошқача образлар ҳам уйғунлаштирилди. Натижада, эртак ўзгариб кетди. Мен аввал ҳам, Санжар Маткаримов ва Наримон Султонхўжаевларнинг кўп клипларини кўрганман, менга маъқул бўлган, ҳамда улар билан бирга ишлаб кўрсам, деган ниятим бор эди. Уларнинг клипларидан масалан, Азиз Ражабийнинг “Орзуларим” клипини олсак, кайфиятни кўтарадиган, ўзгача клип бўлган. Унда Наримон Султонхўжаев рафиқаси билан бирга чиройли роль ижро қилишган. Мана бугун, Санжар Маткаримов ва Наримон Султонхўжаев билан бирга ишламоқдамиз ва уларнинг иш услуби, ўз ишига талабчанлиги менга маъқул бўлмоқда. Клипдаги ролимда актёрлик маҳоратини ҳам кўрсатиш керак. Мен бу клипга қадар бир фильмда кичикроқ роль ижро қилгандим. Ҳозирда эса, яна бир фильмда бош ролни ижро этишга тайёргарлик кўряпман. Клипдаги ролим ҳам, мени актёрлик маҳорати борасида, тоблайди, деган фикрдаман.  

 foto(4)_151.jpg

Нилуфар билан бирга унинг ёнида синглиси Феруза ҳам, опасини қўллаб-қувватлаб турди.

 foto(27)_30.jpg

Нилуфарнинг продюсери Иброҳим Аҳмедов ҳам жараёнларни кузатиб, ўз фикрларини билдирди.

 foto(11)_81.jpg

Клип режиссёри Санжар Маткаримов ўз ишига ҳамиша жиддий ёндошадиган режиссёрлардан эканлигини яна бир бор исботлади. Клипдаги ҳар бир деталь, ҳар бир ҳаракат унинг назаридан четда қолгани йўқ.

foto(16)_67.jpg

Клип режиссёри Санжар Маткаримов: - Нилуфар ўзи эртак мавзусини танлаганди. Клип ғояси, “Оппоғой ва етти гном” эртагига асосланди. Аммо, воқеалар давомийлиги айнан ўша эртакдек эмас! Эртакдаги гномлар ижобий қаҳрамонлар. Аммо, клипда уларни ёвуз қиёфаларда кўрасиз. Улар Нилуфарга мажбуран қўшиқ айттиришади. Нилуфар эса, улардан қочиб кета оладими? Бу клип тажриба тарзида олинмоқда. Тўғриси, таваккал! Суратга олиш ишлари ўзи икки кунга мўлжалланган. Лекин, тезроқ тугатишга ҳаракат қиламиз. “Оппоғой ва етти гном” ғоясини танлашимга, “Тантанам мани” қўшиғининг ўзи сабаб бўлди. Қўшиқни тинглаб туриб, ундаги эркак овозларни ҳам борлигини эшитгач, менда мана шу ғоя туғилди. Яъни, ғоя қўшиқдан келиб чиқиб туғилди. Қўшиқда “Ҳой Нилу, шўхидан бўлсин!” деган овозлар бор эди.

 foto(12)_76.jpg

Аввалига клипнинг сюжет қисмлари суратга олинди. Нилуфар Оппоғой либосида кўпгина ишларни амалга оширишига тўғри келди.

foto(34)_26.jpg

 

foto(36)_22.jpg

Сўнг, кейинги либосларда Нилуфарнинг трэклари суратга олинди.

foto(31)_28.jpg

Нилуфар клипда 4 хил либосда, яъни 4 хил қиёфада намоён бўлади!

foto(21)_42.jpg foto(22)_40.jpg

Биринчиси Оппоғой!

foto(35)_23.jpg

Иккинчиси замонавий хонанда!

Учинчи ва тўртинчи либосларни эса, клип тайёр бўлгач кўриш мумкин! Албатта, Нилуфарнинг кейинги қиёфалари, бу икки қиёфадан ҳам ажойиб!

foto(1)_219.jpg

Нилуфарнинг либослари дизайнер Ҳилола Шер томонидан яратилган. Либосларни тайёрлашга бир ой вақт кетган. Либослар ғояси ҳам Ҳилола Шерга ва Санжар Маткаримовга тегишли.

foto(30)_29.jpg

Суратга олиш жараёнида Ҳилола Шер билан бирга, костюмер Екатерина Гаврилова ва гримёр Екатерина Серикова ҳам меҳнат қилишди.

Нилуфарнинг макияж ва соч турмаклари эса, стилист визажист Артём Дробышга тегишли.

 foto(28)_30.jpg

Демак, клипдаги воқеалар давомийлигини билиш учун, Нилуфарнинг янги ва ўта шўх таронаси “ТАНТАНАМ МАНИ” клипининг тайёр бўлишини кутамиз!

foto(33)_28.jpg

Нилуфар томонидан куйланган ёз ҳароратига мос, шўх ва рақсбоп қўшиқ ва қизиқарли клип “Тантанам мани”!

foto(7)_126.jpg

Нилуфар ва Наримоннинг бутунлай ўзгача қиёфалари, ўзгача декорация ва бошқа эсда қоларли ҳолатлар, барчаси тез кунларда “ТАНТАНАМ МАНИ” клипида!

FM радиолари ва ТВ ҳамда, Fattohhon.com сайти ва Gildiya.uz каналини кузатиб боришни унутманг!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

НАРИМОН СУЛТОНХЎЖАЕВ ВА НИЛУФАРНИНГ ПРОДЮСЕРИ ИБРОҲИМ АҲМЕДОВНИНГ ФИКРЛАРИ ЭРТАГА!

foto(37)_19.jpg

 

foto(29)_30.jpg

 

foto(25)_34.jpg foto(18)_53.jpg

 

foto(20)_44.jpg

 

foto(19)_50.jpg

 

foto(17)_60.jpg

 

foto(15)_66.jpg

 

foto(13)_72.jpg

 

foto(3)_167.jpg

 

foto(5)_138.jpg