FATTOHHON.COM

« Все новости

НИЛУФАРНИНГ “ТАНТАНАМ МАНИ” КЛИПИДА НАРИМОН СУЛТОНХЎЖАЕВ... 25.07.2013 10:15

foto_1211.jpg

Хонанда Нилуфарни “Тантанам мани” қўшиғига клип суратга олдирганлиги ҳақида хабар бергандик.

foto(18)_54.jpg

Нилуфарнинг продюсери Иброҳим Аҳмедов (Grand радиоси бош муҳаррири) клип ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.

 foto(19)_51.jpg

Нилуфарнинг продюсери Иброҳим Аҳмедов: - Клип декорациясини тайёр ҳолатда, мен ўзим ҳам бугун биринчи марта клипни суратга олиш жараёнида кўрдим. Клип ғоясидан хабарим бор эди, лекин қаерда ва қандай олиниши, клипнинг тўлиқ сюжетидан умуман хабарим йўқ эди. Аммо, бизда Санжар Маткаримов ва Наримон Султонхўжаевлар билан биргаликда ишлаш фикри бор эди. Нилуфарнинг олдинги қўшиқларига улар билан клип суратга олиш истагимиз бўлган. Аммо, яна бироз ишлаб, янада яхши қўшиқлар куйлагач, улар билан ишлаймиз, деган ниятда эдик. Мана ният холис экан. Клипга қўл урилди!

Энди “Тантанам мани” қўшиғи ҳақида айтсам, бастакор Элдор Қаюмовнинг олдига боргандим. У бўлса янги қўшиқ йўқлигини айтди. Мен эса, янги қўшиқ бўлмаса, кетмай ўтиришимни айтдим. Шунда “Тантанам мени” қўшиғининг солоси чиқиб қолди. Менга маъқул бўлди ва шундан қўшиқ қилиш мумкинми, деб сўради. Шунда Элдор Қаюмовнинг профессионал ижодкорлигига тан берганим, қўшиқ 40 минутда тайёр бўлди. Нилуфарнинг аввалги қўшиқларидан бири, “Тилим қурсин” фильми саундтрекини (Алишер Узоқов билан) ҳам, шу бастакор 1 соатда тайёрлаб берганди! Бу гал “Тантанам мани” қўшиғини ҳам тез тайёрлаб берганига қойил қолдим. Қўшиқнинг шеър муаллифи, мусиқаси Элдор Қаюмов, аранжеровка Ботир Алиев. Бу қўшиқ тайёр бўлгач, Нилуфарга ҳам ёқди ва омадли чиқди! Ҳозирда бастакор Элдор Қаюмовнинг яна бир қўшиғини Нилуфар куйлаш арафасида! Иккинчи қўшиқнинг номи“Дарё тошқин” ва у қайсидир маънода, бугунги клипи суратга олинаётган “Тантанам мани” қўшиғининг давоми, иккинчи қисми ҳисобланади.

 foto(2)_196.jpg

Клипни суратга олиш жараёнида энг қийналган ижодкор бу Наримон Султонхўжаев бўлди! Чунки, унинг ўзи ҳам клипда жуда бир ўзгача роль ижро этишига тўғри келди. Роль учун танланган либослар, жуда иссиқ ҳавода, Наримоннинг яхшигина “тер тўкиши”га сабаб бўлди. Бунинг устига Наримон Султонхўжаев оператор сифатида клипни суратга олиши ҳам керак эди.

 foto(7)_127.jpg

Оператор Наримон Султонхўжаев: - Мен учун бу клипни суратга олиш ишлари, бир ойдан ҳам аввал бошланди. Санжар ака клип ғоясини айтиб бериши билан, дарҳол хаёлимга келтириб, нима бўлишини тасаввур қилиб, “бир тарафдан зўр бўладию, бир тарафдан қийин бўлади!” дедим. Чунки, илгари бундай роль ижро қилмагандим! Ҳар хил характерлар уйғунлашуви. Бу клипда қанчалик қийин бўлганини, томошабинлар клип тайёр бўлгач, кўрганларида, ўзлари билишлари, ҳис қилишлари мумкин. Клипдаги ролимни, ўзимда бир вақтнинг ўзида зўр, кулгили, деган фикр, лекин яна бир тарафдан “қандай ўйнайман?” деган фикр ҳам бўлди! Мана ҳозир мени ҳам, Санжар акамнинг ҳам ўйлаган нарсаларимиз бўляпти! Яъни, жуда ҳам қийин бўляпти! Масалан, суратга олишни бошлаганимиздаги кадрларни олсак, мана шу иссиқда бошимга чилдирмаларни ўраб қўйишди. Шу ҳолатда, ҳам ролимни ўйнашим, ҳам клипни суратга олишим керак бўлди! Бир вақтнинг ўзида ҳам актёр ва ҳам оператор бўлиш қийин! Суратга олиш ишларини икки кун давомида битирмоқчимиз. Шунча меҳнатга яраша, халқ назарида бўладиган клип бўлади, деган умиддамиз. Нилуфар билан дастлабки кадрлар суратга олинганданоқ, у ўз вазифасини яхши бажаришга астойдил ҳаракат қилмоқда! Берилаётган топшириқни тушуниб, кўнгилдагидек чиқармоқда. Сюжет бўйича, унга гномлар қўшиқ айттираверишади. Клипда қисман компьюьтер графикасидан фойдаланилади. Яшил фонда ҳам суратга олинмоқда. Клипнинг қанчалик тез тайёр бўлиши қисман-қисман бериладиган графикага боғлиқ. 

 foto(23)_38.jpg

Суратга олиш жараёнлари жуда ҳам қизғин ва шу билан бирга баҳсли ҳам кечди.

foto(5)_139.jpg

Клип сюжетига кўра, Нилуфар Наримоннинг қаҳрамонини рад этди, ухлатиб қўймоқчи бўлди ва яна кўп ишларини амалга оширди. Наримон эса, қўшиқ куйлаган Нилуфарга “Нилу, шўхидан бўлсин!” деб эслатиб туришни унутмади!

foto(1)_220.jpg

Клипдаги кутилмаган лавҳалар бениҳоя кўп!

foto(24)_36.jpg

Бу қувноқ ва мураккаб жараёндаги “Тантанам мани” клипининг қандай чиққанлигини эса, клип тайёр бўлгач, билиш мумкин, албатта.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(25)_35.jpg

 

foto(20)_45.jpg

 

foto(21)_43.jpg

 

foto(22)_41.jpg

 

foto(17)_61.jpg foto(13)_73.jpg

 

foto(14)_69.jpg

 

 foto(15)_67.jpg