FATTOHHON.COM

« Все новости

МАНЗУРАНИНГ КОНЦЕРТИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ!  02.02.2015 20:31

 2W4A1116_новый размер

Бу концерт Манзуранинг 18 йиллик ижодида ўзига хос сарҳисоб бўлди. Шу куни унинг фан-клуб аъзолари ҳам келиб, қўллаб-қувватлаб туришди.

Концерт кунлари давомида Дилшодбек Каттабеков Манзура ва концерт меҳмонларидан ўзига хос видеорепортаж тайёрлади.

2W4A1152_новый размер

Концерт дастури 3 та блокдан иборат бўлиб, унда Манзура 5 хил либосда намоён бўлди.

Концерт декорациясига алоҳида эътибор қаратилган, аввалига саҳна фони қизил атиргулли парда бўлган бўлса, иккинчи блокдан парда кўтарилиб, зинали ва тўрида экран билан катта декорация намоён бўлди.

2W4A1144_новый размер

Концертни Манзура “Асра бахтимизни” қўшиғи билан бошлади. Сўнг, “Афсусдаман”, “Сохта туйғу” қўшиқларини ижро этгач, томошабинлар билан саломлашиб, бу концерт 18 йиллик ижодидаги балоғат ёши эканлигини айтиб ўтди ва барчага миннатдорчилик билдирди.

2W4A1131_новый размер

2W4A1136_новый размер

Сўнг, Манзура концертни “Жудаям соғиндим”, “Севги синов”, “Борсан”, “Бер Имкон”, ҳамда “Сени сени” қўшиқлари билан давом эттирди. Биринчи блокда Манзура ва унинг қўшиқларига рақсга тушган раққос, раққосалар ҳам, ўрта асрдаги Европача либосларда эдилар. Қўшиқлардан бирида ҳаттоки, селфи таёқчаси билан кўриниш ҳам амалга оширилди!

2W4A1200_новый размер

2W4A1285_новый размер

Манзура ота-онасига ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатиб, уларни жуда яхши кўришини айтиб, болалик билан боғлиқ хотираларни ҳам эслаб ўтди ва саҳнадан тушиб, уларга гуллар ҳам тақдим қилди.

2W4A1475_новый размер

Биринчи блокдан сўнг, саҳнага “Гап йўқ” триоси таклиф қилинди. (Концертнинг биринчи кунида улар иккинчи блокдан сўнг чиқишган эди) “Гап йўқ” триосининг 3 иштирокчиси ҳозирги кун қўшиқларини ўзбек фильмларидаги эсда қоларли жумлалар билан боғлаган ҳолда, чиқиш қилишди.

2W4A1302_новый размер

Иккинчи блок, атиргулли парда кўтарилиб, Манзура “Қўғирчоқ” қўшиғини ижро қилган ҳолда бошланди. Ранг-баранг чироқлар ёғдуси порлади.

2W4A1270_новый размер

Манзура бу блок давомида “Бер дарак”, “Тасодиф эмас”, “Тушларимга кир”, “Нетай”, “”Лайли ва Мажнун”, “Мени сев”, “Ўнгимда кўрай”, “Резе-резе”, “Қизғонаман” қўшиқларини ижро этди. Шўх қўшиқлар давомида раққос ва раққосалар билан бирга рақсга ҳам тушди.

2W4A1236_новый размер

Шундан сўнг, журналист ва радиобошловчи Акмал Мирзо,  “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов ҳамда, “Миллион” жамоаси аъзоси, бошловчи ва концерт ташкилотчиси Даврон Кабулов биргаликда “эстрадага дух бағишлайдиган”)))) қўшиқлардан куйлашди. Шунингдек Сардор Мамадалиевнинг қўшиғини ўзгартирилган ҳолда, Ўзбекистон Миллий Терма жамоасига бағишлаб ижро қилишди!

2W4A1504_новый размер

Манзура учинчи блокни миллий қўшиқларимиздан “Жанон бўламан деб” билан бошлади. Хонанданинг ўзи ҳам, бу қўшиққа мос либосда эди.

2W4A1689_новый размер

Учинчи блок давомида, “Сеники бўлай”, “Хоразмча” қўшиқларни куйлагач, дуэтларга ўтди.

2W4A1539_новый размер

“Элдидо” гуруҳи билан,

2W4A1574_новый размер

Улуғбек Раҳматуллаев,

2W4A1688_новый размер

“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов,

2W4A1646_новый размер

ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева билан дуэтлар куйлади.

2W4A1697_новый размер

Сўнг, “Аламларимсан” қўшиғини куйлагач, барча ҳамкасбларига, мухлислар ва томошабинларга миннатдорчилик билдирди.

2W4A1738_новый размер

Концерт якунида Манзура Ватан ҳақидаги қўшиғини куйлади ва барча концерт ижодкорлари саҳнага чиқишди. Концертга ўз ҳиссасини қўшган барча ижодкорларга миннатдорчилик билдирилди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_2 kun (76)

Фотолар учун фотограф Сулхон Ниёзов Weddingtime.uz. SD Studioга миннатдорчилик билдирамиз

2W4A1095_новый размер

2W4A1136_новый размер

2W4A1209_новый размер

 2W4A1700_новый размер

2W4A1531_новый размер

2W4A1499_новый размер

2W4A1365_новый размер

2W4A1230_новый размер

2W4A1326_новый размер

2W4A1354_новый размер