FATTOHHON.COM

« Все новости

“STREET ART” ЗАМОНАВИЙ ХОРЕОГРАФИЯ ВА СПОРТ ПЛАСТИКАСИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВИ ЯҚИНЛАШМОҚДА!  28.07.2013 09:28

foto(1)_230.jpg

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови, Фонд Форум васийлик кенгаши Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаларидан бўлиб, ҳар йили Фонд Форум ва ҳамкорлар саъй-ҳаракати билан ўтказиб келинмоқда.  

oni_4292.jpg

Анъанавий спорт-бал рақслари, халқларга оид рақслар, street-dance (“кўча” рақси), modern dance (эркин услуб), спорт акробатикаси ва бадиий гимнастика каби йўналиш ва Street Art дан ташкил топган мазкур танловнинг саралаш босқичлари, бу йил 17,18 август кунлари бўлиб ўтиб, 19 августда якуний гала концерт билан ўз ниҳоясига етади. Танлов қатнашчиларининг ёши 5 ёшдан 20 ёшгача.

foto(2)_202.jpg

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови, ёш иштирокчиларнинг хореографик маҳоратини ривожлантириш ва уларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилган. Танлов ёш профессионал ва хаваскор спортчиларга катта саҳнада ўз маҳоратни намойиш этиш имконини беради.

foto_1221.jpg

Танлов лауреатлари Гулнора Каримова томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танлов доирасида иштирокчилар қуйидаги йўналишлар бўйича ўз чиқишлари билан иштирок этадилар:

-спорт-бал рақслари;

-халқларга оид рақслар;

-street-dance;

-freestyle – эркин услуб;

-спорт акробатикаси ва бадиий гимнастика;

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолаб боришади. Баҳолашда улар чиқишнинг бадиий ва хореографик жиҳатлари, ижро техникаси ва пластикаси, ҳиссиётлилик, актёрлик маҳорати, мусиқа, хореография ва либослар уйғунлиги, кабиларга эътибор қаратишади.  

Танловда Ўзбекистонлик рақс жамоалари билан бирга, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг рақс жамоалари ҳам иштирок этишади.

Ўтган 2012 йилда танлов формати кенгайган, Street Art кунлари, ҳамда «Стрит-арт» фотокўргазмаси ва Hip-Hop, Hip-Hop Junior (3-12 ёшли болалар), ҳамда Break и Dancehall йўналишлари ҳам киритилган эди.

Шунингдек, иштирокчилар хорижлик раққос ва хореографлар – хип-хоп бўйича раққос Кензо Альварес (Нидерландия), ҳамда брейденс устаси Шадр (Қозоғистон) дан маҳорат дарслари олишга ҳам эга бўлган эдилар.

Иштирок учун аризалар 1 августгача қабул қилинади.

2012 ЙИЛГИ ТАНЛОВ ҚАНДАЙ ЎТГАНЛИГИ ҲАҚИДА МАНБА!

Саида Вахобова