FATTOHHON.COM

« Все новости

ПЕДАГОГИК ГРАНТЛАР ДАСТУРИ–ПЕДАГОГЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ... 29.07.2013 06:45

foto(2)_204.jpg

2013 йилнинг 1 октябр куни Фонд Форумнинг анъанавий педагогик грантлар дастури учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланади.


Грантлар педагогларнинг очиқ дарслар ўтказишлари, таълимнинг интерактив услубларидан фойдаланишлари, модуллар тайёрлаш, маърифий тадбирлар ўтказиш, изланишлар олиб бориш, ҳамда амалий қўлланмалар яратишда қўл келади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2013 йил 1 декабргача давом этади.


ГРАНТЛАР УЧТА ЙЎНАЛИШ БЎЙИЧА:

Олий маълумотли ва 3 йиллик узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган умумтаълим мактаблари ўқтувчилари;

Олий маълумотли ва камида 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари; 

Мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари, Олий ўқув юртлари ректорлари ва проректорларидан иборат таълим муассасалари раҳбарлари;


Танловда аввалги Педагогик грантлар дастурларида ғолиб чиққанлар иштирок эта олмайди.
Танловда индивидуаль тарзда иштирок этиши мумкин, жамоалар аризалари қабул қилинмайди. Иштирокчи учта йўналишдан фақат биттасида қатнашиш мумкин. 

foto_1224.jpg

Дастурниннг биринчи ва иккинчи йўналишлари ғолибларига, ўқув йили давомида ҳар ой моддий мукофот ажратилади.

Учинчи йўналиш ғолибларига эса, таълим сохасидаги лойиҳаларини амалга ошириш ва ривожлантириш учун яхлит грант тақдим этилади. 


ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ЗАРУР: 

- иштирокчининг рангли фотосурати илова қилинган анкетаси;

- паспорт нусхаси (прописка билан);

- олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

- кадрлар бўлими раҳбари муҳри билан меҳнат дафтарчаси нусхаси;

- лойиҳа;

- лойиҳа бюджети;

- лойиҳа бўйича иш режаси.


foto(3)_175.jpg

Энг яхши иштирокчиларнинг хужжатлари, дастур талаблари ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда, мустақил мутахассислар ва жамоат арбобларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармасида қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Шоҳ кўчаси, 80. Вилоятларда истиқомат қилувчилар «Келажак овози» ЁТМларининг вилоят филиалларига топширишлари мумкин.

 

2012 ЙИЛ ГРАНТ ДАСТУРИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН! (МАҚОЛАГА ЎТИШ УЧУН!)