FATTOHHON.COM
« Все новостиФонд Форумнинг энг катта фестивали, нафақат Ўзбекистон, балки бугунги кунга келиб, жаҳоннинг кўплаб ижодкорлари кутаётган, Фонд Форум Васийлик кенгаши Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси Art Week Style.uz-2013 санъат ҳафталиги кунлари яқинлашмоқда!
Барчанинг эътиборидаги бу санъат ҳафталиги 22-27 октябрь кунлари бўлиб ўтади!
Art Week Style.uz-2013 ҳафталиги иштирокчилари ва меҳмонларни энг қизиқарли лойиҳалар кутмоқда!
Жаҳонга машҳур ижодкорлар ва мутахассислар томонидан ўтказиладиган анъанавий маҳорат дарслари,
миллий ва жаҳон модаси янгиликлари ҳамда, машҳур дизайнерларнинг либослари намойишлари,
қизиқарли кўргазмалар ҳамда, кутилмаган мусиқий совғалар!
Art Week Style.uz-2013 доирасида:
«Theatre.Uz» IV Халқаро театр фестивали дастури юртимиз, шунингдек, хорижий театрлар томонидан тақдим этилувчи ранг-баранг саҳна кўринишлари, маҳорат дарсларини ўз ичига олади.
«Олтин гепард» III Тошкент халқаро кинофоруми 19-24 октябрь кунлари бўлиб ўтади ва Бу йилги кинофорум шиори сифатида ўзбекчада “Кўзгу ва тилсимда, акс-садо ва маъжозий ифодада” маъносини берувчи лотинча Per Speculum Et In Aenigmate ибораси танланди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу йил фильмлар миқдорига эмас, балки уларнинг географиясига урғу берилади.
Ҳар йилгидек бу йил ҳам кинофорумда жаҳон киноси юлдузлари иштирок этиши, машҳур ижодкорлардан маҳорат дарслари кутилмоқда.
VII Тошкент замонавий санъат халқаро биенналеси замонавий тасвийрий санъат усталари ва истеъдодли рассомларга берилади. Бу йилги биеннале мавзуси «Турфа маданиятлар – ягона дунё» деб номланади.
Art Week Style.Uz бу Марказий Осиёдаги энг катта масштабли маданий лойиҳа бўлиб, Ўзбекистон замонавий ва анъанавий миллий модаси ва санъатини ривожлантиришга қаратилган.
“Art Week Style.uz-2012” санъат ҳафталиги доирасида ўтказиладиган барча тадбирлар мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, ижодкорлар меҳнатини эъзозлаш ва рағбатлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга хизмат қилиши шубҳасиз.
Лойиҳа бир неча йиллардан буён, пойтахтимиз Тошкент шаҳрига бутун дунёдан минглаб меҳмонларни жалб қилмоқда. Бу катта тадбир мамлакатимизда йилда бир марта, октябрь ойида ўтказилади. Унда анъанавий ва замонавий санъатимиз, кўргазмалар, янги модалар ва турли коллекциялар намойишлари ўтказилади. Мазкур санъат ҳафталигида, Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳар бир инсон, шарқона гўзаллик, бой тарих, миллий анъаналардан баҳраманд бўладилар.