FATTOHHON.COM
« Все новостиFATTOHHON.COM сайти ижодкорлари учун 31 июль интервьюлар куни бўлди. Бу куни сайт ижодкорлари интервьюлар ҳам олишди, интервью ҳам беришди.
Авваламбор, эрта тонгдан Шоира Юнусова “Тошкент” радиосидаги “Фильм тугади” дастури учун, “Рашк” фильми сценаристи сифатида Феруза Фаттоховадан, сўнг яна бир янги фильмдаги роль ҳақида актёр Адиз Ражабовдан интервью олди.
Сўнг, “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Кинонигоҳ” кўрсатуви муаллифи Шоира Рауфбоева, тез кунларда катта экранларга чиқиши кутилаётган “Рашк” фильми ижодкорлари билан репортаж уюштирди.
Мазкур репортаж жараёнида “Рашк” фильми режиссёри Саид Мухторов,
сценарий муаллифлари Феруза Фаттохова
ва Саида Вахобова қатнашишди.
Режиссёр Саид Мухторов “Рашк” фильми сирларини ўзи сезмаган ҳолда ошкор қилиб қўйди!
Албатта, Шоира Рауфбоева буни усталик билан амалга оширди.
Сценарий муаллифлари Феруза Фаттохова ва Саида Вахобовалар ҳам ўз фикрларини билдириб, интервью беришди.
ТЕЗ КУНДА “МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ” ТЕЛЕКАНАЛИДА “КИНОНИГОҲ” КЎРСАТУВИ!
ЖУРНАЛИСТ ШОИРА РАУФБОЕВА БИЛАН!
“РАШК” ФИЛЬМИ СИРЛАРИНИ
АСЛО ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!