FATTOHHON.COM
« Все новости
Бухорода 27-28 июль кунлари Хайрия гала-концерти бўлиб ўтди. Хайрия гала-концертидан тушган маблағлар, беморларга ёрдам тариқасида берилади.
Унда хонандалардан Манзура Зиёда, Умида, Дилсўз, Рухшона, Ойбек ва Нигора, Самандар ва Шоҳжаҳон Жўраев иштирок этдилар.
Хайрли ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак, дейишади. Хайрли ишга бел боғлаган хонандалар, хайрия концертларига ҳамиша сидқидилдан қатнашиб, томошабинлар кўнглини қувонтириб, шу билан бирга беморларни ҳам қўллаб-қувватлаб келмоқдалар.
Айниқса, Манзура шундай хайрия тадбирларида фаол бўлиб, Республикамизнинг турли вилоятларидаги хайрия концертлари ва хайрия тадбирларининг деярли барчасида унинг иштирок этишга ҳаракат қилади. Шундай хайрли ишларга бел боғлаган хонандаларимиз сафи янада кўпайишига тилакдошмиз.
Феруза Фаттохова