FATTOHHON.COM
« Все новости
![]()
31 июль куни хонанда Нилуфар ўзининг туғилган кунини DAR ресторанида, яқинлари ва шоубизнес оламидаги дўстлари даврасида нишонлади.
![]()
Ресторанга Нилуфарни табриклаш учун ташриф буюрган меҳонлар орасида, кўплаб шоубинес вакилларини кўриш мумкин эди.
![]()
Жумладан, Grand радиоси бош муҳаррири хонанданинг продюсери Иброҳим Аҳмедов рафиқаси Маргарита билан,
![]()
“Аъло FM” радиоси бош муҳаррири Олимхўжа Азимов, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон,
![]()
Каниза,
![]()
Дилсўз, Умидахон, Миржамол,
![]()
шоир Якзон,
![]()
актриса Зарина Низомиддинова,
![]()
бастакор Элдор Қаюмов,
![]()
актёр, режиссёр, хонанда ва футболчи Алишер Узоқов,
![]()
режиссёр Санжар Маткаримов, оператор Наримон Султонхўжаев, ОАВ вакиллари ва бошқалар...
Ҳар бир келган меҳмонга Нилуфардан махсус совға, юрак шаклидаги қисмига самимий сўзлар ёзилган, қўлга тақиладиган тасмачалар совға қилинди ва уни ҳар бир меҳмон қўлларига тақиб олишди.
![]()
Нилуфар меҳмонларни синглиси Ферузахон билан биргаликда самимий кутиб олиб,
![]()
![]()
![]()
улардан гуллар ва совғаларни қабул қилиб олди.
![]()
Кечани Артур Бегларян (собиқ ТВМ телеканали бошловчиларидан) олиб борди. Нилуфарни табриклаш учун сўз биринчи бўлиб,
![]()
унинг продюсери Иброҳим Аҳмедовга берилди.
![]()
![]()
Сўнг, шоубизнес вакиллари ва дугоналари, ҳамда синглиси Феруза навбатма-навбат сўзга чиқиб, Нилуфарни табриклашди.
![]()
Хонандалар ўзларининг қўшиқлари билан Нилуфарни табриклаб, барчани рақсга чорлашди.
![]()
Улуғбек Раҳматуллаев ва
![]()
Сардор Раҳимхон ўзларининг янги қўшиқларини премьера тарзида, Нилуфарга совға қилиб, шу кеча куйлаб беришди.
![]()
Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг янги “I love you” қўшиғини куйлаётганида залга кириб келган
![]()
Алишер Узоқов ҳам, қўшиқ сўзларини тезда илиб олганча, “I love you” деб, биргаликда куйлади.
![]()
Унга жавобан Улуғбек Раҳматуллаев “қўшиғим премьера бўлаётган бўлса ҳам, Алишер Узоқов бирга куйлаганини кўриб, “чиқиб, тарқаб кетди” деб ўйладим, деб ҳазиллашди.
![]()
Ўз навбатида Алишер Узоқов ҳам Нилуфарни табриклаб,
![]()
биргаликда “Тилим қурсин” фильми саундтрекини куйлашди. Барча рақсга тушди.
![]()
Кеча давомида Сергей Злотников раҳбарлигидаги раққослар гуруҳи бир неча бор, замонавий чиқишлар билан иштирок этишди.
Нилуфарнинг ўзи ҳам, кеча давомида ўзининг янги клип суратга олдирган “Тантанам мани” қўшиғини 2 марта, шунингдек бошқа бир неча қўшиқларини куйлади. Барчанинг кайфияти, аъло даражада, бир неча марталаб рақсларга тушишди.
Кеча давомида Артур Бегларян томонидан шоу бизнес вакилларига ажойиб ўйинлар ўтказилди. Биринчи ўйинда, актриса Зарина Низомиддинова, Элдор Қаюмов, Жаҳонгир.уз иштирок этиб, ўйин шартига кўра, Нилуфарни бир неча ҳазил ҳолатларда табрикладилар!
![]()
![]()
Иккинчи ўйинда эса, Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон ва Олимхўжа Азимов иштирок этишди. Ўйин шартига кўра, ерда ўтирган ҳолда, кўп шар тўплаш керак эди. Сардор Раҳимхон афсуски, жуда тезлик билан таслим бўлиб қўя қолди. Олимхўжа Азимов роса ҳаракат қилса ҳам, шарни сал камроқ йиғди. Росмана ғолиб эса, 9 та шар тўплай олган Улуғбек Раҳматуллаев бўлди!
![]()
Кеча давомида куй-қўшиқлар тинмади. Дилсўз ва Умидахон Нилуфарни табриклай туриб, ўз қўшиқларини мусиқасиз жонли ижрода ҳам куйлашди.
![]()
![]()
![]()
Кеча якунида, Нилуфар дилида тилак тилаган ҳолда, торт шамларини пуфлаб ўчирди. Барча чин дилдан Нилуфарни таваллуд айёми билан табриклашди!
![]()
Биз ҳам яна бир бор Нилуфарни туғилган куни билан табриклаймиз. Мазкур кечага таклиф учун Нилуфарга ва унинг продюсери Иброҳим Аҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
БАРЧА ФОТОЛАР!
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()





