FATTOHHON.COM

« Все новости

GRAND РАДИОСИДА УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ ВА ИБРОҲИМ АҲМЕДОВ БИРГАЛИКДА ЭФИР ОЛИБ БОРИШДИ!  01.08.2013 07:11

 

GRAND радиосида, 1 август куни кечки дастурда бўлиб ўтган «Файзли оқшом» дастури, ҳар галгидан бошқача кечди!

foto(4)_163.jpg

Унда хонанда Улуғбек Раҳматуллаев GRAND радиоси бош муҳаррири Иброҳим Аҳмедов билан биргаликда эфир олиб борди!

Самимий ва ўта қизиқарли эфир бўлди!

Эфир давомида бу икки ижодкор хонанда Райҳоннинг “Қаердасан?” ҳамда, яна бир хонанданинг қўшиқларини ўзига хос премьера қилишди!foto(2)_209.jpg

Айтиб ўтиш жоиз, хонанда Улуғбек Раҳматуллаевдан ҳеч қандай репетицияларсиз ҳақиқий радиобошловчи чиқиши аниқ! Иброҳим Аҳмедов билан радиобошловчиликда ҳақиқий дуэтни амалга оширишди! Улуғбекнинг сўзга усталиги, ҳозиржавоблиги, самимийлиги, ҳазилкашлиги таҳсинга лойиқ! У хонанда Райҳон имиджини ўзгартирганлиги туфайли, уни танимай қолганлигигача айтиб берди!

foto(1)_238.jpg

Албатта, “Файзли оқшом”да ҳамма кутган дамлар ҳам амалга оширилди! Улуғбек Раҳматуллаевдан “Соғиниб”дан сўнг яна бир янги хит премьераси! “I love you”!

foto_1227.jpg

Барча билдирилган ижобий фикрларни тинглаб туриб, кутилмаганда Улуғбек Раҳматуллаев ҳам, аввалги “Соғиниб” қўшиғи премьераси вақти, тарона ҳақида танқидий фикрлар билдирган бир мухлисани эслаб, танқидларни ҳам тўғри қабул қилишини, бу галги эфирда эса, фақат ижобий фикрларни бўлганлигини айтиб ўтди.

Шуниндек, Улуғбек Раҳматуллаев суҳбат давомида, Иброҳим Аҳмедовнинг “Тилим қурсин” фильмида ижро қилган эсда қоларли ролини ҳам эслаб ўтди! Чиндан ҳам, бу фильмда Иброҳим Аҳмедовнинг қаҳрамони бош роль бўлмаса ҳам, энг эсда қоларли ва файзли образ бўлган!

 

Эфир ниҳоясида эса, ажойиб оламшумул воқеа юз берди!

Илк маротаба эфирда Иброҳим Аҳмедов ва Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Соғиниб” дуэти!

foto(3)_180.jpg

Улуғбек Раҳматуллаев бошлаб берган қўшиқ нақоратини Иброҳим Аҳмедов эфирда ижро қилди! Айтиб ўтиш керакки, Иброҳим Аҳмедов буни кутилмаган тарзда, аъло даражада уддалади!

Бу икки ижодкор нафақат биргаликда эфир олиб боришлари, балки бирга дуэт куйласалар ҳам бўлар экан!

Ким GRAND радиосида 1 август куни, “Файзли оқшом” дастурини тинглай олмаган бўлса, афсусланса арзийди!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова