FATTOHHON.COM
« Все новости
Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ҳаёт ташвишлари-ю, рўзғор югур-югурлари билан ҳормай-толмай юрган азиз аёллар!
Сизнинг оилангиз тинчлиги ва кўнглингиз хотиржамлигини тилаб, турли лойиҳалар ва хайрия акцияларини 8 йилдан буён амалга ошириб келаётган “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмасининг навбатдаги анъанавий йирик бир лойиҳасига аризалар қабули бошланди. Албатта, бу бу лойиҳа кўпчилигингиз учун қадрдон бўлиб қолган “Йил аёли” танловидир. “Йил аёли” миллий танлови, шу йилнинг 1 августидан 10 сентябрига қадар ўзини оиласига бағишлаган, шу билан бирга кучи, билими ва маҳорати билан касбий чўққиларга эришаётган, ёши, касби ва миллатидан қатъий назар, барча аёлларни беллашув ва дўстлашув майдонига чорлайди. Беш йил давомида ушбу танловда 120 мингдан ортиқ аёллар иштирок этдилар. Кенгашнинг бу лойиҳасида иштирок этган ҳар бир аёлда танловда яна бор иштирок этиш истаги туғилади. Чунки, бу танлов аёлга илҳом, куч, шижоат беради. Танловда иштирок этган аёллар энди жим ўтира олишмайди. Улар нимадир қилишга интилишади. Наргиза Мирзалимова ҳам ўтган йили танловда иштирок этиб, Андижон вилояти аёллари шаънини Республикада ҳимоя қилдилар. Улар ғолибликни қўлга киритмаган бўлсалар ҳам, аммо “Аёллар кенгаши” нинг фаол аъзоларидан бирига айландилар. Кенгаш билан ҳамкорликда турли ижтимоий лойиҳаларни амалга оширдилар.
Наргиза Мирзаолимова Андижон вилояти: -
Танлов менинг шижоатимга шижоат қўшди. Мен кенгашга келиб, хайрия лойиҳаларини амалга оширишни ўргандим. Бугунги кунда қишлоғимизда фаолият кўрсатаётган Нафосат ўқув марказида ўқишга имконияти йўқ қизларга бепул каштачилик сирларини ўргатиб келмоқдаман ва қилаётган ишимдан жуда мамнунман. Танловда иштирок этиб жуда кўп дугоналар орттирдим. Ҳатто ўтган йили вилоят босқичига чиққан 17 нафар андижонлик аёллар бугун тез-тез учрашиб, тўй-маракаларда бир-биримизга елкадош бўлиб турибмиз. Бунинг учун, ушбу танловнинг ташкилотчиларига катта миннатдорлик билдираман
Назокат Ҳамрокулова Фарғона вилояти: -
“Йил аёли” танловининг иштирокчиларидан бири сифатида бугунги кунда Фарғона вилояти “Аёллар кенгаши” филиали билан ҳамкорликда ўнлаб лойиҳаларни амалга оширдик. Ёш дизайнер қизларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили турли танловлар ўтказиб, ҳомийлар ёрдамида уларни қимматбаҳо совға-саломлар билан тақдирлаймиз. Айни пайтда, «Назокат-Нафис» кўп тармоқли хусусий фирманинг раҳбари сифатида фаолият кўрсатаман. Фирма кошида 6 та курс буйича қишлоқ ёшлари касб-ҳунар ўрганиб келмокдалар. Марказимизнинг ҳар бир курсида кам таъминланган оилалар фарзандлари бепул таълим олишади. Мен ўзимни бугун кенгашнинг аъзоларидан бири, деб билман. Ниятим сафимиз кенгаяверсин.
Ҳаёт қизиқ. Кимдир ҳаёт синовларига бардош бера олмайди. Яна кимдир зеҳни, онги, иродасини ишга солиб, уни мардона енгиб ўтади. Умрини мазмунли ва маъноли бўлишига ҳаракат қилади. Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида истиқомат қилувчи Умида опа Абенова 7 йил тўшакка михланиб қолганида ҳам, кетма-кет 3 та мураккаб жарроҳлик операциясини бошидан ўтказганида ҳам тушкунликка тушмади, тақдиридан нолимади. Аксинча, барча қийинчиликларнинг ортда колишига, яхши кунлар келишига ишонди, сабр-токат, чидам ва умид билан яшади. Бугун у “Йил аёли-2013” танловининг номзодларидан бири.
Умида опа Абенова:- Хасталикка чалиниб, ҳатто қўлларимни қимирлата олмай ётган онларим ортда қолиб, бугун шундай азиз бир танловда, ҳамма қатори мен ҳам иштирок эта олишимни ўйласам, яратганга минг бора шукрона айтаман. Мен умримнинг энг оғир кунларида ҳам фақат орзу қилдим, интилдим, умидсизликка таслим бўлмадим. Нимадир қилишим ва мен ҳам хаётда ўз ўрнимни топишимга ишондим. Бор имкониятимни ишга солиб тўқишни ўргана бошладим. Худога шукур бугун шогирдлар чиқаришга ҳам улгурдим. Худо ҳоҳласа йил аёли танловида қатнашсам, тўқиган маҳсулотларимнинг кўргазмасини ташкил қиламан ва уларнинг сотувидан тушган маблағни болалар уйига бераман. Бир пайтлар ногирон бўлиб қолгани учун турмуш ўртоғи ташлаб кетган, ожиза, ҳимоясиз бир аёл учун бу жуда катта шараф, деб ўйлайман.
Олимларнинг таъкидлашича, инсон ҳаёти давомида ўзидаги бор имкониятларнинг атиги 4-7 % нигина ишга солар экан. Бу илмий жиҳатдан исботланган ҳакикат. Демак, ҳар кайси инсон фаолроқ, ташаббускорроқ бўлса, имкониятларидан унумлирок фойдаланса, катта ишларга қодир бўлади.
Аёл нафақат уй бекаси, она, меҳрибон рафиқа, балки ишбилармон тадбиркор ва ҳар қандай касбда муваффақият қозониши мумкин бўлган салоҳият эгаси эканлигини, «Йил аёли» миллий танлови иштирокчилари ҳар йили исботлаб бермокдалар.
“Аёллар кенгаши” РЖБ сининг Ташкилий кенгаши раиси Гулнора Каримова муаллифлигидаги ушбу лойиҳанинг максади ҳам шу. Азиз аёллар танловда иштирок этинг, www.jenshinagoda.uz сайтига киринг, анкета тўлдиринг ва қайта юборинг. Ёки, “Аёллар кенгашининг вилоятдаги бўлимларига мурожаат қилинг.
1 |
Андижон вилояти |
(+99891) 490 49 80, (+99895) 200 88 01 |
2 |
Бухоро вилояти |
(+99890) 511 39 00 |
3 |
Жиззах вилояти |
(8372) 222 38 03, (+99893) 307 77 55 |
4 |
Навои вилояти |
(+99898) 571 10 30 |
5 |
Наманган вилояти |
(+99890) 555 58 01, (+99890) 555 53 49 |
6 |
Сирдарё вилояти |
(+99891) 104 32 52 |
7 |
Тошкент вилояти |
(+99893) 377 36 38 |
8 |
Коракалпоғистон республикаси |
(8361) 223 66 00 |
9 |
Сурхондарё вилояти |
(+99890) 317 56 57 |
10 |
Самарканд вилояти |
(+99891) 520 41 00 |
11 |
Кашкадарё вилояти |
(+99891) 456 00 02, (8375) 225 07 00 |
12 |
Хоразм вилояти |
(+99893) 589 80 31 |
13 |
Фаргона вилояти |
(8373) 542 68 75, (+99890) 556 48 76 |
14 |
Тошкент ш. |
(8371) 239 29 28 |