FATTOHHON.COM

« Все новости

“БЕНОМ” ГУРУҲИДА ЎЗГАРИШЛАР! ЭНДИЛИКДА... “БЕНОМ” ГУРУҲИДАН АБСТРАКТ КЛИП! “СЕН ЙИҒЛАМА!”  03.08.2013 14:12

foto(15)_72.jpg

“Беном” гуруҳи, яъни Сарвар ва Комил, ўзининг “Сен йиғлама” қўшиғини янги версияда тақдим қилиш билан бирга, мазкур қўшиққа видеоклип ҳам суратга туширмоқда!

foto(16)_73.jpg

Клип ғояси “Беном” гуруҳига тегишли бўлиб, трэк ва сюжетдан иборат.

foto(2)_211.jpg

Клипни режиссёр Акром Шоҳназаров бошчилигида, Бекзод ва Шаҳзод Пўлатовлар суратга олишмоқда.

foto(3)_181.jpg

Клипни суратга олиш жараёнида 20 га яқин ижодкорлардан иборат, катта ижодий гуруҳ иштирок этмоқда эди.

foto(12)_84.jpg foto(14)_74.jpg

“Беном” гуруҳидан Сарвар: - Анчадан буён ишлар билан банд бўлиб, янги клип суратга олмагандик. Бу янги клипимиз мухлисларга совға бўлади, деган умиддамиз. “Сен йиғлама”нинг аввалги варианти бошқача эди. Аммо, клип суратга олаётган вариантимиз бутунлай бошқача! Тез орада янги клип билан бирга мазкур қўшиқни ҳам тақдим қиламиз. Бу катта суратга олиш гуруҳини биз ўзимиз йиғдик. Ғоя ўзимизга тегишли, лекин Бекзод ва Шахзод Пўлатовлар уни бироз бойитишди.

foto(13)_80.jpg

Мазкур клип бошқа клипларимиздан бутунлай фарқ қилади! Шунчаки оддий клип эмас, абстракт клип! Унда махсус эффектлар ҳам ишлатилади. Трэк учун декорация ёрдамида кичик бир шаҳарча қурилмоқда. Клипни суратга тушириш жараёни 3 кун давом этади! Монтажга бир ҳафтача вақт кетади. Ундан кейинги ҳафта тайёр клипни тақдим қиламиз! Клипда ролларни янги чеҳралар ижро қилишмоқда. Уларни кастинг асосида саралаб олдик. Бош қаҳрамон қиз ролида Афруза, шунингдек, “Эркалай” клипида суратга тушган актёр Баҳрул Қурбонов бу гал салбий қиёфада чиқмоқда!

foto(9)_106.jpg

Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиман, эндиликда Баҳрул Қурбонов “Беном” гуруҳининг янги маъмури (администратори)! Шунингдек, иккинчи қаҳрамон йигитни ҳам дебют Азиз исмли ёш актёр ижро қилмоқда!

foto(6)_140.jpg

- Маъмурингизни (администраторингизни) алмаштириш сабаби? Бирор келишмовчилик юз бердими?

- Йўқ! Ҳеч қандай келишмовчилик бўлгани йўқ! Дўстлик билан тарқалдик, яъни Қобилжоннинг ҳам бошқа ишлари борлиги туфайли, ҳаммамиз бошқа ишларга ҳам улгура олмай қолганлигимиз туфайли, Баҳрулни маъмур қилиб олдик! Аммо, Қобилжон ҳам биз билан бирга ишламоқда. Асосий маъмур эндиликда Баҳрул Қурбонов!

 foto(10)_99.jpg

Клипни суратга олиш ишлари шиддат билан давом этарди.

foto(7)_136.jpg

Навбатдаги лавҳада янги чеҳра Афруза қўли билан стол устида турган бир даста китобларни уриб, йиқитиб, сочиб юбориши керак эди. Албатта, бу ҳолатни суратга олиш осон бўлгани йўқ, бир неча марта қайта дубль қилинди. Бир гал динамика етишмаса, бир гал китоблар керакли тарафга тушмасди, бошқа сафар кадрда чиқиши керак бўлгандек сочилмай қоларди.

foto(11)_90.jpg

Китобларни қайта-қайта уравериб, Афрузанинг қўллари ҳам қаттиқ оғрий бошлади. Лекин, у чидам билан китобларни уришда давом этди...

Бундан сўнг, Комилнинг трэклари суратга олиниши керак экан. Ундан сўнг эса бошқа кадрлар...

foto(5)_149.jpg

“Беном” гуруҳидан янги “Сен йиғлама” клипини кутиб қоламиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(1)_242.jpg

 

foto(8)_124.jpg

 

foto(4)_164.jpg