FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКИСТОН МУАЛЛИФЛАР ВА ИЖРОЧИЛАР ГИЛЬДИЯСИ” бўйича саволларга жавоблар!  06.08.2013 12:11

guild_of_authors.png

Ижодкорлар орасида “Ўзбекистон муаллифлар ва ижрочилар Гильдияси”га бўлган қизиқиш кундан кунга ортган ҳолда, шу билан бирга турли саволлар ҳам туғилмоқда.

foto_1234.jpg

Қуйида мазкур саволларга Гильдия Бош директори Илҳом Ҳамидов билан суҳбатлашиб жавоблар олдик.

 

1. Мобиль версиядаги сайтларда Youtobe.com дан юклаб олиш имконияти йўқ экан. Шунга улар бу борада қандай қилиб, клип ва МР3 борасида Гильдия билан келишишлари мумкин?

Илҳом Ҳамидов: - Youtobe.com бўйича Гильдиянинг учта канали бор, 2 та клиплар каналлари яъни, Gildiya Uz ва  Riza Nova Uz  ва 1 та фильмлар бўйичаUzbekFilmsHD канали. Ҳозирда бошқа каналлар билан ҳеч қандай шартномалар тузмаяпмиз. Мобиль версиядаги сайтлар  Youtobe.com га алоқаси бўлмаган ҳолда, биз билан шартнома тузиб, Клип ва МР3 ларни ўзларининг сайтларига жойлашлари мумкин.

 

2. МР3 лар борасида қандай йўл тутилмоқда?

Илҳом Ҳамидов: - Умумий портал очиш ниятидамиз. У ерда МР3 масаласи ҳам ҳал этилади.

 

3. Баъзи сайтлар Гильдиянинг Youtube.com даги каналларидан ссылка олмай, клип ва МР3 ларни ўз хостинггига жойлар экан. Нима учун бу каби сайтларга рухсат берилган? Бошқа сайтлар ҳам шундай қила олишлари учун нима қилишлари керак?

Илҳом Ҳамидов: - Улар Гильдия билан қонуний шартнома тузишган. Клип ва МР3 ларни ўз хостингига жойлаштиришади. Бунинг эвазига, Гильдияга маълум бир миқдорда маблағ тўлашади. Гильдия сайтида бундай ҳамкорлар рўйхати келтириб ўтилган. Бошқа сайтлар ҳам, агар шундай йўл тутмоқчи бўлсалар, қаршилигимиз йўқ.

 

4. Ҳозирда хонандаларнинг ҳам Youtobe.com да кўплаб каналлари очила бошланди. Орасида сохталари ҳам кўп. Уларга Гильдия тарафидан назорат борми?

Илҳом Ҳамидов: - Назорат бор. Сохта каналлар ўчириб ташланмоқда!

 

5.  Youtobe.com бўйича шартнома тузиш мумкинми?

Илҳом Ҳамидов: - Айнан, Youtobe.com бўйича шартномалар фақат Гильдиянинг ҳозирда мавжуд бўлган 3 та каналига клип, мр3, кинолар жойланиши бўйича тузиш мумкин. Аммо, Youtobe.com да ҳамкор сифатида ўз каналларини очиш бўйича эмас.

 

Ҳозирда ижодкорлар орасида, Гильдиянинг Youtobe.com даги каналларига бўлган қизиқиш кучайган ҳолда, улар ўз ижод намуналари бўлган, клип, МР3, киноларни фақат мазкур каналларга бепул бермоқдалар. Натижада, уларнинг ижод намуналари мазкур каналларда дунё бўйича намойиш қилиниб, шунингдек, юклаб олишлар эвазига улар маълум бир маблағга ҳам эга бўлишлари мумкин. Чунки, Гильдиянинг Youtobe.com даги каналларида “просмотр”лар кун сайин ошиб бормоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова