FATTOHHON.COM
« Все новости
Сарвар ва Комил, яъни собиқ “Беном” гуруҳи вакилларининг дўстлигига кўпчилик ҳавас билан қарарди. Сарвар ва Комилнинг ўзи ҳам, доим интервьюларда ҳеч қачон дўстлигига путур етмаслигини, гуруҳ бўлинмаслигини таъкидлашарди!
Лекин, кутилмаганда...
Энди бу икки ижодкор бирга ижод қилишдан бош торта бошлашди. Ҳатто, оммага биргаликда кўриниш бермай қўйишди! Тадбирларда Комилнинг бир ўзи Сарварсиз иштирок эта бошлади. Бунинг устига, “Йил қўшиғи” тақдирлаш маросимида ҳам, Комил мукофотни бир ўзи қабул қилиб олди!
Бу ҳақида, уларнинг яқин дўсти ва администоратори Баҳрул Қурбоновнинг айтишича, Сарвар Азимов энди умуман қўшиқ айтмас экан, аммо бастакорлик фаолиятини давом эттиради!
Комил Фозилов эса, якка ўзи ижод қилади!
Нима учун бундай бўлди? Дўстларнинг аҳиллиги нима учун дарз кетди? Бунга сабаб нима ёки ким?
Барчаси ҳақида, батафсил тез кунда!