FATTOHHON.COM

« Все новости

ЮРТДОШЛАР ХОНАДОНИДА РАМАЗОН ҲАЙИТИ ҚАНДАЙ НИШОНЛАНМОҚДА? 09.08.2013 08:25

 

Рамазон ҳайити – эзгу ва чиройли амаллар айёми.

Бу куни барча хонадонларда байрам шукуҳи кезади. Қолаверса, бу галги Рамазон Ҳайити энг улуғ, энг азиз байрамимиз Мустақиллик аёми арафасида нишонланмоқда. Шу туфайли ҳам, бу гал байрам таровати ўзгача.

Бу байрамда албатта, қариндошлар, яқинлар йўқланади. Бу кун ҳар бир қадам эзгу ишларга йўғрилади...

img_7538_.jpg

Ҳар икки Ҳайит, Рамазон ва Қурбон Ҳайитларининг ҳам чиройли анъаналаридан бири, бу келинчакларнинг ҳайит куни уйларида чиройли дастурхон тузаб, байрам билан табриклаб, йўқлаб келган қариндош-уруғлар, яқинларни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, келин салом қилишлари кўзни қувонтиради.

img_7541_.jpg img_7542_.jpg

Бу гал, ана шундай келин туширган юртимиздаги намунали хонадонлардан бири, Раҳмоновлар хонадонида келинчак Шаҳлохоннинг илк Ҳайит айёмида меҳмон бўлдик.

img_7556_.jpg

Хонадон эгалари бизни очиқ чеҳра билан кутиб олдилар.

img_7539_.jpg

Келинчакнинг ибо-ҳаё билан салом қилишлари, қариндошлар дуолари, эзгу тилаклар, барчаси самимийликка йўғрилган.

Ҳар бир ўзбек қизига келинлик бахти, келин салом қилиш насиб этсин!

img_7549_.jpg

Меҳмондўстлик учун Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди Ижрочи директори Элёр Раҳмоновга ва унинг оила аъзоларига миннатдорчилик билдирамиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова