FATTOHHON.COM
« Все новости ![]()
Бухорода “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтди!
Фестивални ўтказишдан асосий мақсад - ёшларни "оммавий маданият”нинг турли ёт ғояларидан асраш, шунингдек, халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёти йўлида ўз ҳиссаларини қўшаётган иқтидорли ва истеъдодли ёш ижодкорлар, ижтимоий фаол ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларнинг илм-фан соҳаларида қўлга киритган ютуқларини рағбатлантириш ва уларнинг ўз ақл-заковати ва интеллектуал қобилиятини тўла намоён этишларига кўмаклашиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоятлар миқёсида ўтказиладиган энг сара лойиҳалар ва тадбирлари қамровини кенгайтиришдан иборат эди.
![]()
Фестиваль доирасида барча шахар ва туманларда "Оммавий таҳдидлар ва ёшлар маънавияти”, "Депутат ва ёшлар”, "Президент асарлари билимдони”, кабилойиҳалари ташкил этилди.
![]()
Мазкур фестивалда хонанда Манзура ҳам қатнашиб, 3 кун давомида, кунига 3 тадан болалар уйлари, коллежлардаги учрашув, ҳамда концертларда иштирок этди. Яъни, кунига 3 тадан мазкур жойларда бўлди.
![]()
Фестиваль 8 август куни “Кўҳна ва боқий Бухоро” маданий марказида катта концерт дастури билан якунланди. Мазкур гала-концертда, Манзура билан биргаликда хонандалар Дилноза Исмияминова, Шоира Отабекова, Ойбек ва Нигора, Рухшона, Умидахон, Жасур Умиров ва бошқа бир қатор эстрада хонандалари ҳам иштирок этдилар.
Фотолар учун хонанда Манзурага миннатдорчилик билдирамиз.
![]()
![]()
![]()





