FATTOHHON.COM
« Все новости
НИЛУФАР УСМОНОВАДАН “ЭЙ БОЛА”? 10.08.2013 14:01
“Тарона” студияси директори Даврон Муқимовнинг хабар қилишича:
Хонанда Нилуфар Усмонова яқин кунларда ўзининг янги, ўта шўх ва янги йўналишдаги “Эй бола” қўшиғига видеоклип суратга олдириш арафасида! Бу клип ўта қизиқарли сюжет йўналишида бўлиб, бу клипда жуда ҳам қизиқарли инсонлар иштирок этишади. Улар орасида шоубизнес вакиллари ҳам бўлишлари мумкин.
Қўшиқ мусиқаси ва аренжеровка Жасур Абдураҳмоновга, матн муаллифи эса, Шуҳрат Нуралиевга тегишли. Клип муҳити ва жараёнлари ҳам жуда ўзгача бўлиши кутилмоқда. Чунки, мазкур клип суратга олинадиган жойда, ҳали ўзбек шоубизнесида клип суратга олинмаган, дейилмоқда. Клипмейкер Ёдгор Носиров!
Саида Вахобова тайёрлади