FATTOHHON.COM
« Все новости
![]()
Хонанда Шахзода ижодида эса, ҳозирда фақат бир янгилик кутилмоқда! Яъни, унинг иккинчи фарзандини дунёга келтириши кутилмоқда!
![]()
“Тарона” студияси директори Даврон Муқимовнинг алоҳида таъкидлашича, Шахзода ҳали фарзандини дунёга келтиришига бироз вақт бор! Чунки, шу кунларда жуда кўп телефон қўнғироқлари орқали ҳам, бу нарса тез-тез сўралаётган экан.
![]()
Шахзоданинг фарзанди дунёга келиши билан, албатта, ОАВ вакилларига хабар берилади!
![]()
Шахзоданинг ўзи эса, ҳомиладорлигига қарамай, янги тароналар ёзиш билан банд! Янги бир таронаси тайёр бўлиш арафасида ва унга видеоклип суратга олиш ҳам режалаштирилган. Ҳозирда бунга тайёргарлик ишлари ҳам кетмоқда. Клипмейкер сифатида эса, Наримон Султонхўжаев ва Санжар Маткаримовлар танланиши кўзда тутилмоқда.
* * * * * * * * * *
“Тарона” студиясининг ўзида эса, ҳозирда “Жастин Бибердан ўтиб кетаман!” шиори остида кастинг эълон қилинган бўлиб, унда 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил болалар синовга таклиф қилинган. Мазкур кастингда иштирок этишни истаган болалар албатта, актёрлик маҳоратига эга бўлишлари, рақсга тушишни ва қўшиқ куйлашни билишлари керак!
Саида Вахобова тайёрлади





