FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАВЛОН ШОДМОНОВДАН “ХАЗИНА ОПЕРАЦИЯСИ” ВА ЯНА БИР ЯНГИ ФИЛЬМ! 11.08.2013 03:41

foto(5)_157.jpg

 

foto(1)_253.jpg

Актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов суратга олаётган “Хазина қаерда” фильмининг номи ўзгарди.

foto(6)_148.jpg

 

foto(4)_171.jpg

Фильм эндиликда, “Хазина” операцияси” номи билан август ойининг охири, сентябрь ойининг бошларига катта экранларга чиқиши кутилмоқда.

 

* * * * * * * * * *

foto(2)_218.jpg

Шунингдек, ҳозирда Жавлон Шодмонов яна бир янги бадиий фильмни суратга олиб улгурди. Ҳозирда монтаж ишлари кетаётган мазкур фильмга ҳозирда икки ишчи номдан бирини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда. Бу номлар “Турсунбой”, ёки “Дадамнинг дадаси”!

2096205601_7_0.jpg

Фильмда бош ролларни ҳам драматик, ҳам комик ролларни қойиллатадиган актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров, “Пайшанбадан пайшанбагача” фильми орқали танилган ёш актёр Турсунбой Пўлатов, актриса Ҳосият Ҳусанова ва

foto_283_0.jpg

истеъдодли актёр Толиб Мўминов ижро қилишмоқда. Шунингдек, Ражаб Адашев, Муқаддас Ҳолиқова ва бошқа кўплаб таниқли санъаткорларни ҳам турли эпизодларда кўришимиз мумкин.

foto(3)_187.jpg

Актёр ва режиссёр Жавлон Шодмоновнинг ўзи ҳам фильмда битта эпизодда эсда қоларли ролни ижро этди. Фильм фантастик комедия жанрида суратга олинган! Фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, “Ҳар ким ўз ўрнида ва ҳар нарса ўз вақтида бўлгани яхши” деган маънони илгари суради!

Саида Вахобова тайёрлади