FATTOHHON.COM

« Все новости

АКТРИСА ЗУҲРА СОЛИЕВА ДУЭТ КУЙЛАЙДИ? 12.08.2013 13:06

foto_1272.jpg

Актриса Зуҳра Солиевани эндиликда хонанда сифатида ҳам кўришимиз мумкин. Гап шундаки, Зуҳра Солиева радиолардан бирида уюштирилган суҳбатда, бир ёш хонанда билан биргаликда дуэт куйлашга ваъдалашишган. Хонанда унга дуэт учун қўшиқларни танлашга бериши керак. Қўшиқ танлаб олингач, бу дуэт амалга ошиши мумкин.

4_11_0.jpg

Актриса Зуҳра Солиеванинг ўзи эса, хонандаликдан ҳам йироқ эмас. У гарчи студияларда ёздирмаган бўлса ҳам, бир неча ўз қўшиқларига ҳам эга. Бу қўшиқларни  у тўй хизматлари, ҳамда дугоналар даврасида куйлаб келган, яхшигина овози ҳам бор.

foto(1)_254.jpg

Ҳозирда фильмлар ва клипларда суратга тушиш билан банд бўлган энг талабгор актрисалар сафида бўлган Зуҳра Солиева эндиликда, ўзи ҳам қўшиқ куйлаб, клип суратга олдирса, ажаб эмас.

 Cаида Вахобова