FATTOHHON.COM

« Все новости

“МЕТРАНПАЖ???”! ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ЎҚУВ ТЕАТРИ СПЕКТАКЛИДАН! 21.02.2015 20:07

 IMG_2578_новый размер

Куни кеча Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти “Ўқув театри”да А.Вампиловнинг «Метранпаж» пьесаси асосида саҳналаштирилган “Метранпаж???” cпектаклининг иккинчи намойиши бўлиб ўтди.

photo (1)

Намойиш олдидан “Ўқув театри” раҳбари А.Исҳоқов сўзга чиқиб, спектаклнинг яратилиш тарихи ҳақида, “Ўқув театри” ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

photo (3)

Спектакль намойиши бошланди.

Спектакль режиссёрлари Гўзал Рашидова, Дилшодбек Каттабеков

photo (25)

Ролларда: Авазбек Шомуродов, Юлдуз Ражабова, Фариз Исмоилов, Шерали Бекмуродов, Дилшодбек Каттабеков, Шаҳло Эргашева.

photo (27)

Авваламбор, Ўқув театри ҳақида сўз юритсак, икки юздан зиёд томошабинларга мўлжалланган томошабинлар зали, энг замонавий ёритиш, овоз кучайтириш ускуналари билан жиҳозланган замонавий саҳна, актёрлар учун грим хоналари, кийимхоналар барчаси ёшлар ихтиёрида, ҳамма зарурий шароитлар яратилган. “Ўқув театри”да талабалар томонидан ҳам, кўплаб диплом спектакллари саҳналаштирилди.

Ўтган 2014 йилнинг энг муҳим ишларидан бири эса, Ўзбекистон Санъат ва Маданият институтини тамомлаган иқтидор эгалари бўлган ёшлардан иборат “Ўқув театри” ижодий труппаси бўлди! Натижада мазкур ижодий гуруҳ А.Вампиловнинг “Метранпаж” ҳикояси асосида миллий руҳда инсценировка қилиб, “Метранпаж???” спектаклини саҳналаштирди. 5 январь куни “Метранпаж???” спектаклнинг илк намойиши бўлиб ўтган эди.

photo (4)

Талабларга биноан, эса куни кеча “Метранпаж???” спектакли иккинчи марта намойиш қилинди. 

photo (7)

Мазкур асарда, ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан тоймайдиган, қўрқоқ, ўзини кимдир қилиб кўрсатадиган, арзимаган мансаб, ёки амал тегиб қолса, осмонга чиқмоқчи бўладиган, сири фош бўлиб қолиб, ёки айб иш қилиб қўйганда эса, ўз айбини беркитиш, ўзини оқлаш учун ҳеч қандай ишдан қайтмайдиган, ҳаттоки ғурурдан ҳам кечиш даражасига бориши мумкин бўлган, ҳаётда учраб турадиган кимсалар ишонарли тасвирланган.

photo (5)

Спектаклдаги актёрлар ижро  маҳорати дарҳол эътиборни тортади. Ҳар бир актёр ва актриса ўз ролини маҳорат билан ижро этишга ҳаракат қилган! Айниқса, Авазбек Шомуродов қаҳрамонининг ўзини жинниликка солиб, рақс ижро этиш саҳнаси ва

photo (21)

Дилшодбек Каттабеков ижросидаги ўзи ёрдамга муҳтож шифокор саҳнаси, ҳаммани кулгиси ва қарсакларига сабаб бўлди.

photo (12)

Шерали Бекмуродов ижросидаги ширакайф куёв  саҳналари, инсон ичкилик оқибатида қанчалик ҳолатларга келиши мумкинлигини кўрсатиб беради!

photo (6)

Авазбек Шомуродов қаҳрамони ўз манфаати учун ҳамма нарсага, бачканалигу жинниликка тайёр шахс сифатида гавдаланган ва бунга томошабинни ишонтира олган.

photo (14)

Дилшодбек Каттабеков қаҳрамони эса, ўз ишига масъулиятсиз ва бепарво қарайдиган айрим шифокорларни танқид остига олган.

Лекин, спектаклда албатта иш ва ютуқлар бор жойда, бироз камчиликлар ҳам йўқ эмас. Ширакайф куёвнинг биринчи бор қайнота ёнига ичиб келишини, масалан, “жуда қўрққаним учун, ёки қайнотам билан қандай гаплашарканман, деб ҳаяжонланганлигим учун, бироз далиллик учун ичгандим” деб изоҳлаш керакмиди?

photo (24)

Аммо, бу биринчи қадамлар, ижодкорлар астойдил ҳаракат ва меҳнат қилганликлари кўриниб турибди. Спектакль режиссёрларидан бири Дилшодбек Каттабековнинг айтишича, ҳикоядаги кўп қаҳрамонларга ва саҳналарга миллий руҳ берилган. Исмлар ҳам ўзбекчалаштирилган!

photo (23)

Шунингдек, баъзи тўлдириш, янада мукаммаллаштириш олиб борилади. Спектакль намойишлари эса давом этади!

IMG_2575_новый размер

 Бу илк қадам! “Ўқув театри” ижодий гуруҳининг янада мазмунли, янада кучли кўплаб спектакллари ҳали олдинда! Келажакда, “Ўқув театри” кўплаб ажойиб спектаклларни томошабинлар эътиборига ҳавола этиш истагида!

 photo (2)

Аъзам Исҳоқов “Ўқув театри” раҳбари:- Муҳтарам Президентимизнинг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сон «Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Санъат ва маданият институти ташкил этилди. Бугунги кунда эса, Ўзбекистон Санъат ва маданият институти қошида, ҳамма шароитларга эга бўлган “Ўқув театри” фаолият юритяпти. Бу театрдаги техник жиҳозлар, имкониятлар, шароитлар юқори даражада! Ёшлар катта театрлар саҳнасига чиқиш олдидан, мана шу “Ўқув театри” саҳнасига чиқса ҳам, ўзларининг иқтидор имкониятларини очиб беришлари учун шароитлар бор! Бу театр ижодий  труппаси, институтни битирган иқтидорли ёшлар орасидан, танлов асосида 10 нафари танлаб олинди! Бу ерда драматик актёрлар ҳам, вокал бўйича, хореография бўйича ҳам артистларимиз бор! Буларнинг имкониятларидан фойдаланилиб, мазкур “Метранпаж???” спектакли саҳналаштирилди. Бизнинг ижодий гуруҳимиз, алоҳида мустақил равишда спектакллар саҳналаштиради. Лекин, бизнинг яна бир ниятимиз, спектаклларни “Ўқув театри” саҳнасида намойиш этишдан ташқари, сайёр бир гуруҳ қилиб, ташкилотлар, бошқа театрлар ва вилоят театрларига ҳам ўз ижод маҳсулларимизни олиб бориш! Бугунги спектакль ҳақида гапирсак, бу Александр Вампиловнинг “Метранпаж” пьесасининг миллийлаштирилиб, саҳналаштирилиб, бугунги кунга мослаштирилган варианти бўлиб, миллий либослар, қўшиқлардан унумли фойдаланилди. Мазмун моҳият тарафлама ҳам, миллийлаштиришга ҳаракат қилдик. Бу қанчалик амалга ошди, барибир ҳақиқий баҳони томошабинлар беришади, деб ўйлайман.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo (26)

IMG_2591_новый размер

photo (22)

photo (20)

photo (19)

photo (17)

photo (18)

photo (16)

photo (15)

photo (13)

photo (11)

photo (10)

photo (9)

photo (8)