FATTOHHON.COM
« Все новостиСанъат ва мусиқа мактаблари ёшларни санъат олами томон чорлаши ва кўплаб бўлажак санъаткорлар бошланғич мусиқий билимларни айнан шу ерда олишлари сир эмас.
Муҳтарам Президентимиз томонидан мусиқа мактаблари Республикамизда қайта ташкил этилиб, 300 га яқин мусиқа мактаблари, ҳозирги кунда замонавий талабларга жавоб берадиган мусиқа мактаблари сифатида, ҳар бир вилоят, туманларда ташкил этилди. Мазкур мусиқа мактабларида ёшларнинг юқори даражада билим олишлари учун ҳамма керакли шароитлар ҳозирланган.
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан эса, Республикамиздаги мазкур 300 яқин Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳар бирига санъаткорлар бириктириб чиқилиб, улар иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказилиши йўлга қўйилган бўлиб, 2015 йилда ҳам бу анъана давом эттирилмоқда!
Куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан Фарғона вилоятининг 4-сон Мусиқа ва санъат мактабида эстрада хонандалари билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,
"Шуҳрат" медали соҳиби Жаҳонгир Позилжонов,
“Ниҳол” мукофотининг совриндори Зиёда Қобуловалар иштирок этишди. Улар ижодий учрашув давомида, ўқувчиларнинг саволларига мазмунли жавоб бериб, уларни астойдил билим олишга, ўз касбининг маҳоратли эгаси бўлишга ундадилар.
Мазкур ижодий учрашувлар ёш авлодни маънан руҳлантириб, келажакда ўз олдиларига қўйган мақсадлар сари интилиб, етук санъаткорлар, Ватанимизга керакли инсонлар бўлиб вояга етишларида муҳим қадам бўлмоқда.