FATTOHHON.COM

« Все новости

"САИДА ИСТЕЪДОД" САИДА РАМЕТОВАДАН! 31.01.2013 10:54

foto-2_23.jpg
Актриса Саида Раметова «Обод турмуш» йилида, фаолиятини санъатни ривожлантиришга бағишлаган “Саида Истеъдод” фирмасини ташкил қилди.
foto-3_20.jpg
31 январь куни “Саида Исътедод” фирмасининг филиалини очилиши бўлиб ўтди.
foto_86.jpg
Бу филиал қошида овоз ёзиш студияси, киностудия ҳамда дубляж студиялари фаолият юритади.
foto-1_27.jpg
Саида Раметованинг айтишича, бундан асосий мақсад, “Обод турмуш” йилида, санъатни ривожлантириш, ёш истеъдодларга йўл очиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда имконият яратиб беришдир. Ҳозирда бу ерда бир фильмнинг овозлаштириш ишлари кетмоқда. Шунингдек, янги фильмлар суратга олишга тайёргарлик кўришмоқда.
foto_87.jpg
Филиалнинг очилиш маросимида актёр Азиз Раметов, журналистлар Шоира Рауфбоева, Қамариддин Шайхов, Феруза Фаттохова ҳамда Саида опанинг кўплаб шогирдлари ва дўстлари иштирок этишди.
Саида Раметова: - Асосий мақсадим, “Обод турмуш” йилида, ёш истеъдодларнинг янада ривожланишлари учун қўллаб-қувватлашдир. Масалан, биздаги овоз ёзиш студиялари, дубляж студиялари ҳамда киностудияда бемалол истеъдодли ёшлар келиб, ўз фаолиятларини бошлашлари, ёки давом эттиришлари мумкин. Дейлик, фильм дубляж қилдириш ёки қўшиқ ёздириш нархлари ҳам келишилган ҳолда ва қиммат эмас, ҳаттоки жуда бир аниқ нарх ҳам белгиланмаган. Сабаби, биринчи галдаги вазифа ёш истеъдодларга ёрдам бериш! “Саида Истеъдод” фирмаси иккита офисга эга. Биринчиси Тахтапулда, иккинчиси Чилонзорда, “Ўзбекфильм” биносини ёнида. Бундан ташқари, Тахтапулдаги офис қошида қошида, келин-куёв либослари ижара салони, гўзаллик салони ҳам очяпмиз. Келин-куёв либослари ижара салонида, либослар хайрия мақсадида бепул ижарага берилишини йўлга қўймоқдамиз! Бундан ташқари, ўзим халқ хизматига, ҳамиша тайёрман. Яқинда, бир тўйда, кўнглимга жуда қаттиқ теккан бир воқеа бўлиб ўтди! Тўйда бир аёл менга шогирдларимдан бири ҳақида шикоят билан келди. Мени шогирдим бўлган ўша актриса, мени ундан сўраб мурожаат қилганларга менинг телефон рақамларимни бермасдан, яна камига баланддан келиб, “Саида опа фалон пулга, долларга тўйга борадилар” дебди. У аёл, “бўлмаса сиз ўзингиз тўйимга келақолинг” деса, “менга ҳам кучингиз етмайди, мен ҳам фалон миқдор пул оламан” дебди. Бу гаплардан жуда қаттиқ ранжидим, ўша шогирдимдан қаттиқ хафа бўлдим! Биласизми, нега? Чунки, бизни шу халқ ҳурмат қилади, қадрлайди. Мана шундай муваффақиятларга эришишимизга сабабчи бўлган. Тошкентга келган вақтимиз, тан олиш керак, битта кўйлакда келганмиз. Халқ бизни эъзозлаб, кўкларга кўтарди. Ўша битта кўйлакларимиз, халқимиз туфайли қўша-қўша бўлди. Энди, яхши кунларга эришганимизда, нега шу инсонларни беҳурмат қилишимиз, баланддан келишимиз, “фалон пулга тўйга бораман” дейиш керак? Мен ҳеч қачон “фалонча беринг” демаганман! Ният қилган инсон, имкон даражасида хизмат ҳақингизни берса, бўлди. Шуни ҳам айтмоқчиман, мен хизмат ҳақига сўм оламан! “Обод турмуш” йили бўлса, халқимиз ҳаёти янада обод бўлишига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Шунинг учун, кечки келинсаломларни бепул ўтказиб бермоқчиман. Лекин, ҳаттоки, театрда ҳам мени бир неча марталаб сўраганларга “бу нархга тўйга чиқмайди, кўп олади, сиз яхшиси фалончини айтинг” деб бошқаларни рўпара қилиб, юборишаётган экан. Менинг ортимдан бундай гап гапираётганлар, бошқаларнинг дилларини оғритаётган шогирдларим учун, мен узр сўрайман. Истаган истеъдодлар бўлса, марҳамат “Саида Истеъдод” фирмаси офисларига мурожаат қилсинлар. Қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз.

Саида Вахобова

foto-7_10.jpg

foto-4_20.jpg

foto-5_15.jpg

foto-6_11.jpg