FATTOHHON.COM

« Все новости

“НИҲОЛ” МУКОФОТИ ТАҚДИМОТИ: 15 НАФАР ИҚТИДОР ЭГАСИ... 17.08.2013 14:05

foto(23)_41.jpg

17 август куни “Истиқлол” санъат саройида Ёш ижрочилар ўртасида, “Ниҳол” мукофоти совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим ва гала концерт бўлиб ўтди!

foto(2)_223.jpg

Тадбирни актриса Дилноза Кубаева ва хонанда Машҳурбек олиб боришди!

foto_1278.jpg

Тадбир аввалида сўз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари “Ниҳол” мукофоти кенгашининг Раиси Адҳам Илҳомович Икромовга берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари “Ниҳол” мукофоти кенгашининг Раиси Адҳам Илҳомович Икромов: - Муҳтарам Призедентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 2013 йил 12 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 22 йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, бутун Мамлакатимиз бўйлаб, “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан Мустақил Ўзбекистон” деган эзгу ғоя асосида, турли маданий-маърифий тадбирлар қизғин давом этаётган шу кунларда, муҳташам “Истиқлол” санъат саройида Ёш ижодкорларимизга “Ниҳол” мукофотини топшириш маросимининг ўтказилаётганлиги, тадбирларимизга ўзгача маъно ва мазмун бағиш этади. Айнан, Мустақиллигимиз шарофати ва Давлатимиз Раҳбарининг доимий ғамҳўрлиги натижасида, бугунги кунда ёшларимизнинг ҳар томонлама камол топиши йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ёш истеъдодлар “Ниҳол” мукофоти билан рағбатлантириб келинмоқда. Шу кунга қадар 137 нафар ёш истеъдод “Ниҳол” мукофотига сазовар бўлиб, улардан аксарияти санъат оламида ўз йўлларини топиб, самарали ижод қилаётганлари айниқса эътиборлидир. Улардан 17 нафари, бугунги кунда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, 1 нафари “Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрли унвонлари ва 3 нафари “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлигини алоҳида таъкидлаш лозим! Юқори ташкилий савияда ва кўтаринки руҳда ўтган барча босқичларда муваффақият қозонган, 15 нафар иқтидор эгаси бугун “Истиқлол” санъат саройида тақдирланмоқда.

foto(1)_260.jpg

Сўнг, тадбирни “Ниҳол-2013” мукофоти совриндорлари “Ўзбекистон” қўшиғи билан очиб бердилар.

“Ниҳол” мукофоти совриндорларини қутлаш учун, “Янги авлод” болалар ижодиёти  фестивали лауреати “Ором” ансамбли ўз чиқишларини намойиш қилдилар.

Ундан сўнг, “Ниҳол” мукофотига сазовор бўлган иқтидорли ёшларнинг чиқишлари ва уларни тақдирлаш бошланди.

Биринчи бўлиб, Эстрада йўналишида, “Ниҳол” мукофотига сазовар бўлган Глиэр номидаги Республика махсус лицейи ўқитувчиси Нодира Абдураҳмонова (Тошкент вилоятидан) “Азим дарё” қўшиғини куйлади, рақсида “Тумор” ансамбли иштирок этди.

foto(3)_191.jpg

Нодира Абдураҳмоновага мукофотни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” Абдулла Шомағрупов топширди.

Мумтоз қўшиқ йўналишида Ниҳол” мукофотига Марҳамат туманидаги 26-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Элдор Ғуломов сазовор бўлди. (Андижон вилоятидан) У “Ҳануз” деб номланган ўзбек халқ қўшиғини ижро этди.

foto(5)_160.jpg  

Элдор Ғуломовга “Ниҳол” мукофотини Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов топширди.

Мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича яна “Ниҳол” мукофотига Республика бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ансамбли хонандаси Умида Ҳамидова сазовор бўлди. (Сирдарё вилоятидан) У “Чаман ичра” қўшиғин куйлади ва рақсида “Тумор” ансамбли иштирок этди.

foto(6)_151.jpg

Умида Ҳамидовага мукофотни Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Муножат Йўлчиева топширди.

Эстрада йўналиши бўйича, “Ниҳол” мукофотини “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси хонандаси Гўзал Жуманиёзова (тахаллуси Дилсўз) қўлга киритди. (Навоий вилоятидан) У “Онажон Ўлкам”  қўшиғини куйлади.

foto(8)_131.jpg

Гўзал Жуманиёзовага “Ниҳол” мукофотини Ўзбекситон Республикасида хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитова топширди.

Рақс йўналиши бўйича, “Ниҳол” мукофотига Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография Олий мактаби талабаси Феруза Хўжанова лойиқ топилди. (Самарқанд вилоятидан) У саҳнада “Роҳат” рақсини ижро қилди.

foto(10)_105.jpg

Феруза Хўжановага “Ниҳол” мукофатини Ўзбекистон Республикаси халқ артисти раққоса Саидахон Мансурхўжаева топширди.

Мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича “Ниҳол” мукофотининг  яна бир совридори Ўзбекистон Давлат Концерваторияси талабаси Дилфуза Қобилова бўлди. (Бухоро вилоятидан) У “Ватан мадҳи” қўшиғини куйлади, рақсида “Ўзбекистон” рақс ансамбли иштирок этди.

Дилфуза Қобиловага “Ниҳол” мукофотини Ўзбекистон Республикаси Халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов топширди.

Сўнг, “Ниҳол” мукофотига совриндорларини Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева табриклади.

foto(11)_96.jpgМусиқа ижрочилиги бўйича “Ниҳол” мукофотига Ўзбекистон Давлат Консерваторияси талабаси Қаҳрамон Ғуломжонов сазовор бўлди. (Тошкент шаҳри шаҳридан)

Қаҳрамон Ғуломжоновга мукофотни Ўзбекистон Концерваторияси Ректори профессор Оқилхон Иброҳимов топширди.

Опера хонандалиги бўйича, Нукус Маданият ва санъат коллежи ўқувчиси Наврўзбек Муҳаммаддиёров “Ниҳол” мукофоти совриндори бўлди. (Қорақалпоғистон Республикасидан) У Моцертнинг “Дон Жуан” ариясини ижро этди. Унга Ўзбекистон солистлари камер оркестри жўр бўлди. Дирижёр Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Анвар Раимжонов.

Наврўзбек Муҳаммаддиёровга мукофотни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Рамз Усмонов топширди.

Опера хонандалиги бўйича яна бир совриндор Ўзбекистон Давлат Консерваторияси талабаси Абдулла Ширинов бўлди. (Қашқадарё вилоятидан)

foto(12)_89.jpg

Абдулла Шириновга мукофотни Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Исмоил Жалилов топширди.

foto(13)_84.jpg

Барча “Ниҳол” мукофоти совриндорларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдулла Шомағрупов қутлаб, “Мужгонларинг” қўшиғини куйлади, рақсида Дилором Мадраҳимова.

Мусиқа ижрочилиги йўналишида, Фарғона Санъат коллежи талабаларидан ташкил топган “Ниҳол”  Миллий чолғулар ансамбли, “Ниҳол” мукофотига лойиқ деб топилди. Ансамбль ижросида “Дурдона” куйи янгради.

foto(14)_77.jpg

“Ниҳол” жамоасига мукофотни Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов топширди.

Эстрада йўналиши бўйича “Ниҳол” мукофотига сазовар бўлган яна бир ёш хонанда Наманган санъат коллежи ўқувчиси Гуласал Абдуллаева. (Наманган вилояти вилоятидан) “Кўчалар” қўшиғини куйлади.

foto(15)_75.jpg

Гуласал Абдуллаевага мукофотни Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Озодбек Назарбеков топширди.

Мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича яна бир совриндор Жиззах Давлат Педагогика институти талабаси Зулхумор Мамарасулзода бўлди. ( Жиззах вилоятидан) У “Салламно” қўшиғини куйлади, рақсида “Ўзбекистон” ансамбли иштирок этди.

Зулхумор Мамарасулзодага мукофотни Ўзбекистон Республикаси Халқ хофизи Абдунаби Иброҳимов топширди.

 

Эстрада йўналиши бўйича, “Ниҳол” мукофотига “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси хонандаси Шерзодбек Ортиқов сазовор бўлди. (Тошкент шаҳридан) У “Дилдор билади”  қўшиғини куйлади ва рақсида “Тумор” ансамбли иштирок этди.

foto(17)_67.jpgШерзодбек Ортиқовга мукофотни Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, Давлат мукофоти лауреати Анвар Эргашев топширди.

Эстрада йўналиши бўйича яна бир “Ниҳол” мукофоти совриндори “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси хонандаси Умида Хўжаева (Умидахон) бўлди. (Тошкент шаҳридан) У “Моҳитобоним” қўшиғини куйлади.

Умида Хўжаевага мукофотни Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Матлуба Дадабоева топширди.

Мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича “Ниҳол” мукофотини  Жайҳунбек Мадмуродов қўлга киритди. (Хоразм вилоятидан) У “Ярашибдур” қўшиғини куйлади, рақсида “Гавҳар” ансамбли иштирок этди.

Жайҳунбек Мадмуродовга мукофотни Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Ғофур Эшжонов топширди.

foto(20)_49.jpg

 

foto(19)_55.jpg

“Ниҳол” мукофоти совриндорларини Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Озодбек Назарбеков табриклаб, “Кундан кун яхши” қўшиғини,

foto(21)_46.jpg   foto(22)_44.jpg

сўнг  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитова ҳам қутлаб, “Ўзбекистон” қўшиғини ижро этдилар.

foto(25)_38.jpg

Сўнг, тадбир ниҳоясида, барча “Ниҳол 2013” совриндорлари биргаликда “Ниҳолим ўс, улкан дарахтга айлан” қўшиғини куйладилар. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, ёш истеъдодлар учун таъсис этилган “Ниҳол” мукофоти, истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан инсонлар қалбига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарларни яратишда фаоллик кўрсатаётган, 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёрқин иқтидорли ёшларни рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.

foto(26)_34.jpgМазкур тақдимот, миллий санъатимизни янада равнақ топтиришда муҳим омил бўлмоқда.

foto(24)_39.jpg

Йилдан йилга “Ниҳол” мукофотининг нуфузи ошиб, унга талабгор ёш истеъдодлар сони ҳам ортиб бормоқда. Ўтган вақт мобайнида «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган кўплаб ёш хонандалар, бугунги кунга келиб, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” каби юксак унвонларга сазовор бўлиб, шунингдек, “Шарқ тароналари” ҳамда бошқа халқаро танловларда ғолибликларни қўлга киритиб, ўз йўналишлари бўйича санъатнинг  янада янги чўққиларини забт этиб, уларга билдирилган юксак ишончни оқламоқдалар.

foto(4)_175.jpg

«Ниҳол» мукофоти бугунги кунда иқтидорли ёшларга қанот бераётган, уларни юксак марралар сари илҳомлантираётган мукофотдир. Бугун мазкур юксак мукофотга сазовор бўлган санъатимиз ёш ниҳоллари, келажакда, азим чинорларга айланишига ишонамиз.

Феруза Фаттохова

Фотолар учун Шерзод Икрамутдиновга

миннатдорчилик билдирамиз.

foto(16)_74.jpg

 

foto(18)_59.jpg

 

foto(9)_114.jpg

 

foto(7)_144.jpg