FATTOHHON.COM
« Все новости
“ЎЗБЕК ВИЦИН”И - АКТЁР ДИАС РАҲМАТОВ ВАФОТ ЭТДИ... 19.08.2013 10:40
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Диас Раҳматов 19 август куни 76 ёшида вафот этди. Актёр 1937 йил 28 февралида дунёга келган. 1959 йилда Тошкент Давлат Театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Диас Раҳматов “Суюнчи”, “Келинлар қўзғолони”, “Майсаранинг иши”, “Киракаш”, “Янги бой”, “Феллини”, “Чол ва набира” каби кўплаб фильмлардаги эсда қоларли образлари билан томошабинлар меҳрини қозонган. 2008 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган эди. АКТЁР ДИАС РАҲМАТОВНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА ВА ЯҚИНЛАРИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ...