FATTOHHON.COM

« Все новости

"ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЗУЛФИЯ 100 ЁШДА" АДАБИЙ-БАДИИЙ, МУСИҚИЙ КЕЧАДАН! 27.02.2015 20:40

 1

Халқимизнинг севимли шоираси Зулфиянинг шеърларида, баҳор ва ҳаёт нафаси, муҳаббат,садоқат, меҳнатсеварлик, ҳамда азиз аёлларимизга бўлган меҳр, эҳтиром акс этган.

photo (18)

27 февраль куни “Туркистон” саройида Ўзбекистон Халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий, мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Саҳналаштирувчи режиссёрлар: Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби Олимжон Салимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Эътироф” мукофоти совриндори Ҳайдарали Қосимов.

Мувофиқлаштирувчи режиссёрлар: Анвар Тожибоев, Алишер Қиличев, Маъруф Рашидов

photo (2)

Ташкилий-ижодий гуруҳ раҳбари Баҳодир Аҳмедов

Кечада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али Аҳмедов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқова, юртимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, адабиёт ва санъат, маданият ва маънавият, илм-фан равнақи ҳақида айтиб ўтишди.

photo (1)

Кечада ўзбек киноижодкорлари томонидан Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишлаб тасвирга олинган ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Бу ҳужжатли фильм томошабинларда чуқур таассурот қолдирди.

photo (16)

Кечада Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган қизлар, яъни Зулфияхоним қизлари ҳам, Зулфияхоним ҳақида, ўз даврининг машҳур инсонларининг фикрлари ҳақида сўзлаб, шоиранинг шеърларидан ўқишди.

photo (20)

photo (21)

Кеча якунида, шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири Зулфиянинг келини Риоя Олимжонова сўзга чиқиб, юртимизда адабиёт, санъат ва маданият аҳлига кўрсатилаётган юксак эътибор, Зулфия ижодига кўрсатилаётган юқори эътибор, ҳамда фидокорона меҳнат қилган ижодкорларнинг адабий меросини ўрганиш, мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш ва улар хотирасини эъзозлаш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар, ҳамда ғамхўрлик учун чексиз миннатдорчилик билдирди.

Кечада Ўзбекистон Халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов,

photo (9)

Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Дилноза Исмияминова,

photo (13)

Абдурашид Йўлдошев,

 

 Муҳсимжон ва Яҳёбек Мўминовлар,

photo (7)

“Ниҳол” мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева,

photo (11)

“Зулфия” мукофоти совриндори Ширин Маматова,

photo (3)

хонандалар Даврон Сулаймонов, Ширин Музаффарова (Фарҳод ва Ширин дуэти) ва бошқа хонандалар Зулфия шеърлари асосида қўшиқлар куйлашди.

photo (24)


Кеча якунида  Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Зулфия ва Иқбол Мирзо сўзи билан “Ўзбекистон” қўшиғини куйлади.

photo (26)

Барча иштирокчилар унга жўр бўлишди.

Кеча файзли ўтди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_51114

Фотолар учун Абдуллоҳ Жумановга миннатдорчилик билдирамиз

 

photo (22)

photo (23)  

photo (19)

photo (14)

photo (12)

photo (10)

photo (5)

photo (4)

photo (8)

photo (6)