FATTOHHON.COM
« Все новости
"ТАСОДИФ" ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН... 01.02.2013 11:44
1 февраль куни «Алишер Навоий» (собиқ Панорама) киносаройида “Тасодиф” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм продюсери ва режиссёри Шерзод Ўлмасов.
Премьера олдидан “Манго” гуруҳи йигитлари саҳнада қўшиқ куйлашди.
Сўнг, “Marка_Z” гуруҳидан Mister Joker «Тасодиф» фильми ижодкорларини саҳнага таклиф қилди.

Фильмда бош ролларни актёр Алишер Узоқов
ва ёш актриса Феруза Норматова ижро этишган.

Шунингдек, Ботир Муҳаммаджонов, Санжар Шодиев, Шаҳло Темирова ва бошқалар ҳам роллар ижро этишган.
Фильм мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб, унда асосан севги-муҳаббатга урғу берилган. Фильмда қизиқарли ҳолатлар чиқаришга уринилган, лекин динамика етишмаган. Фильм замонавий ёшлар ҳаётидан ҳикоя қилади. Аммо, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади, деганларидек дебютант режиссёрнинг бу илк фильми камчиликлардан ҳоли эмас! Фильмни жиддий таҳлил қилиш фикридан йироқмиз.
“Тасодиф” фильми ҳозирда “Алишер Навоий” киносаройи ва Киночилар уйида намойиш қилинмоқда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова