FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВНИНГ “СЕНИ ҚЎМСАЙМАН” ЯНГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН! САНЪАТКОРНИНГ ЁШЛИК СИРИ! 03.03.2015 01:19

photo (3)

1 ва 2 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг “Сени қўмсайман” деб номланган янги концерт дастури бўлиб ўтди.

photo (1)

Концерт дастурини Comedy Uz резидентлари олиб боришди. Улар парда очилмай туриб, концертни бошлаб беришди.

photo (4)

photo (6)

Концерт декорацияси катта яхлит экрандан иборат бўлиб, экраннинг пастки қисмидан созандалар ва бэк вокал жой олишган эди.

photo (72)

photo (60)

Катта экранда концерт дастуридаги қўшиқлардан келиб чиқиб, санъаткорнинг фотосуратлари ва клипларидан лавҳалар намойиш этиб борилди.

photo (7)

Парда очилганида катта экранда, Ватанимизнинг чиройли манзаралари, ҳамда уларни сайр этаётган санъаткор намоён бўлди. Шунингдек, Ватан таърифидаги монолог билан уйғунликда мусиқа янграб, саҳнага Ғуломжон Ёқубовнинг ўзи чиқиб келди. Санъаткор концертни “Ватан абадий” қўшиғи билан бошлади. Қўшиқ якунида Ўзбекистон Халқ артисти Обид Юнусов кадрда шеър ўқиди.

photo (16)

Шундан сўнг, чексиз қарсаклар ва олқишлар садоси остида, Ғуломжон Ёқубов томошабинлар билан самимий саломлашди ва ҳазил ҳам қилиб ўтди: - Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар, акалар, укалар, ҳаммангизга чин юракдан саломим! Ҳаммангизга баҳор айёми муборак бўлсин! Ҳаммаларингизни уйингизда шодлик бўлсин! Фақат сиздан битта илтимосим қўл телефонларини ўчирасизлар! Чунки, концерт дастуримиз катта ва 3 соатдан кам бўлмайди! Олиб кетадиган одамлар ҳам соат 10 дан кейин келинглар! Бемалол концерт кўрасизлар! Биз ҳам сизни зериктирмасликка ва энг янги, энг яхши қўшиқларни сизларга ҳадя этишга ҳаракат қиламиз! Яна бир бор раҳмат! Айём билан табриклайман!

photo (27)

Сўнг, санъаткор “Жонимда дармон қолмади”, “Кўзларимга боқиб ўлдирдинг мани”, “Севиб қолдим деган сари куйдираверма мани”, “Сенга боғланди кўнгил, хўп демасанг бўлмайди”, “Отам”, “Сенга ошиқлигим...”, “Ошиғингман”, “Умр ўтар, вақт ўтар” қўшиқларини куйлади. Ҳар бир қўшиқ ўзига хос эди!

photo (34)

Блоклар оралиғидаги танаффусда Сomedy Uz резидентлари томошабинларга зерикиш учун асло имконият қолдиришмади! Улар Санъаткордан ёш кўриниши ва ёшлар каби ғайратли, шижоатли эканининг сирини сўрай бошлашди!

photo (65)

Санъаткор ҳам,  бу сирни концерт дастури якунида айтишини маълум қилди!

photo (44)

Биринчи ва иккинчи блок оралиғидаги танаффусда Сomedy Uz резидентлари оммалашган қўшиқларни пародия тарзида куйлаб беришди! Жумладан, Ғуломжон Ёқубовнинг “Умр ўтар”, Баҳром Назаровнинг “Айрилдим” ва бошқалар...

photo (61)

Иккинчи блокда Ғуломжон Ёқубов “Яна мени севардимидинг?”, “Хаёлимда ўша нигоҳлар”, “Ўзингни кўз-кўз қилиб”, “Гўзалсиз, сизга кўзим тегиб қолмасин”, “Ёр-ёр, келгин дилдан кетсин ғуборлар”, “Она”, “Ёр экансиз ўйласам” дуэт Алишер Рўзметов билан, “Бу кеча”, “Кел, келгин жоним”, “Дилором” дуэт “Афруз” гуруҳи билан, “Бунча мани қизғонасиз” Гулшан билан дуэт, “Кимга нима?” қўшиқларини куйлади.

photo (105)

Шундан сўнг, Comedy Uz йигитларидан бири Ғуломжон Ёқубовни “Ҳақиқат детектори”дан ўтказди! Бу ҳазилмомуз саҳна кўриниши жуда ажойиб чиқди!

photo (109)

Иккинчи блокдан сўнг, “Ҳасан Ва Ҳусан” триоси “Зита ва Гита” фильмини ҳозирги кундаги хонандалар ижро этганда қандай бўларди,

photo (110)

деб жонли тарзда “дубляж” қилиб беришди! Персонажларни ҳазиломуз тарзда “таърифлашди”!

photo (120)

Учинчи блокда Ғуломжон Ёқубов “Аканг бўламан ўзим”, “Сенга”, “Ошиқ бўлмишам”, Қорақалпоқча “Суяман қошинг қорасин”, Хоразмча “Оҳ деворасан-ей”, “Маҳлиёман мен”, “Бир кўрмасам бўлмайди сени” қўшиқларини куйлади.

photo (114)

Концерт якунида Сomedy Uz резидентлари барибир «нимага ёш кўринасиз?» саволига санъаткордан жавоб олишди!

Ғуломжон Ёқубов: - Ўйлайманки, доим ёш бўлиш учун биринчи навбатда бировни ғийбат қилма, иккинчиси бировнинг ортидан гапирма, учинчиси ичингдаги ғараз, “кир”ларнинг ҳаммасини олиб ташла! Ғийбатларингни унут! Ўшанда доим ёш кўринасан!

photo (124)

Шундан сўнг, санъаткор “Юртимиз тинч, фаровон, бундан ҳам тинч бўлсин! Шукронасига бир қўшиқ қилганмиз”  дея, “Бу тинчлик, бу давру давронлар учун дуолар қилайлик Юртбошимизни!” қўшиғини куйлади! Кўпчилик томошабинлар чин дилдан бу қўшиққа жўр бўлишди!

 photo (54)

Энг ҳайрон қоларли жиҳати, кўплаб концертлардаги бир ҳолат бу концерт кузатилмади!  Яъни, концерт узоқроқ вақт давом этган бўлса ҳам, концертда якунидаги қўшиқ тугамай томошабинларнинг ўрнидан туриб кетиши ва ўзини “эшикка уриш” ҳолатлари бўлмади! Концерт якунидаги қўшиқ ҳам куйланиб, томошабинлар билан хайрлашилди ҳамки, томошабинлар ўрниларидан туришга шошилишмади! Ниҳоят, концерт аниқ тугаганлиги маълум бўлгачгина, томошабинлар ўрнидан қўзғалишди ва чиндан ҳам концертни жуда зўр бўлганлигига таъриф берганча тарқала бошлашди!

photo (117)

Уларнинг гапида жон бор, негаки санъаткор бу концерт учун кучли тайёргарлик кўрганлиги сезилиб турарди! Биринчидан, концерт дастурида 29 та қўшиқ куйланган бўлса ҳам, томошабинлар зерикишмади!

photo (52)

Қўшиқларнинг кўплари янги бўлса ҳам, томошабинлар тилига тез ўрнашди, яъни ҳаттоки янги қўшиқларни ҳам мароқ билан тинглаб, тушуниб, хиргойи ҳам қила бошлашди.

photo (57)

Концерт 3 соатга яқин вақт давомида бўлган бўлса ҳам, бирор томошабин кетишга шошилмади, аксинча, концерт қандай тугаганлигини ҳаттоки “сезмай” ҳам қолишди!

photo (120)

Ҳазиллар ҳам, саҳна кўринишлари ва рақслар ҳам ўз ўрнида бўлди! Концертда “Паризода” рақс гуруҳи раққосалари иштирок этишди.

photo (66)

photo (68)

Рақслар борасида бир янгилик амалга оширилди, яъни бир қўшиқ тугамай туриб, кейинги қўшиққа рақс тушиши керак бўлган раққосалар саҳнага чиқиб, ҳали тугамаган қўшиққа рақс туша бошлашган бўлса, ўша қўшиққа рақс тушиб турган раққосалар секин саҳнани тарк этиб, гўёки рақс узилмаган ҳолда уйғунлашиб, кейин қўшиққа ўтилди! Яъни, битта рақс гуруҳи  2 та қўшиққа ҳам, рақсни маромига етказиши керак бўлди!

photo (20)

“Сенга боғланди кўнгил, хўп демасанг бўлмайди” қўшиғи учун театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш қилиниб, унда маликанинг ўзига умр йўлдоши танлаши эртакона тарзда кўрсатилди. Энг таъсирлиси малика бир дона олма олиб келган содда деҳқон йигитни танлагани бўлди!

photo (22)

“Отам” қўшиғини эса, санъаткор катта экрандаги ёниб турган шамлар фонида куйлади ва жуда ҳам таъсирли чиқди!

photo (53)

Санъаткор “Яна мени севармидинг?” қўшиғини куйлаган вақти намойиш этилган романтик мультипликация жуда ҳам ўзгача бўлди!

photo (70)

“Она” қўшиғи учун санъаткор махсус иштирокидаги клип намойиш қилинди.

photo (81)

Хонанда Алишер Рўзметов билан куйланган қўшиқ, асли Ғуломжон Ёқубовнинг ўзининг қўшиғи бўлиб, у эндиликда дуэт тарзида куйланди ва ундан олдин Comedy Uz резидентлари «қўшиқ кимники?» деб, ҳазиллашишни ҳам унутишмади.

photo (91)

“Дилором” қўшиғига 20 йил бўлганлиги айтиб ўтилди ва ““Дилором” балоғат ёшида, унга совчилар ҳам кўпайиб қолди, масалан, “Афруз” гуруҳи” дейишиб,

photo (95)

қўшиқ улар билан дуэт тарзида куйланди.

photo (98)

“Бунча мани қизғонасиз” деб, ёш хонанда Гулшан билан дуэт куйлаган Ғуломжон Ёқубовни “ғийбат” қилиб турган Comedy Uz йигитлари учун,

photo (100)

санъаткор “Кимга нима?” деган ажойиб қўшиқ куйлади ва бу ғийбатчиларга қарата куйланган махсус қўшиқ бўлди!

photo (121)

 

Ҳар бир блокдаги қўшиққа мос рақслар саҳналаштирилган бўлиб, ҳар бир рақс ўзига хос эди...  Қўшиқлардан бирига Ғуломжон Ёқубовнинг ўзи ҳам йигитлар билан бирга шижоат билан рақсга тушди! Олқишлар тинмади!

photo (123)

Концерт Ватан ҳақидаги тарона билан бошланиб, Тинчликка шукрона ҳақидаги тарона билан якунланди!

photo (135)

Концерт томошабинлар таъриф беришганидек, чиндан ҳам зўр ва кўтаринки руҳда ўтди!

 photo (129)

Концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаев: - (самимий) Тўғрисини айтсам, Ғуломжон акамнинг концертларини нечанчи бор ўтказаётганлигим борасида, ҳисобдан ҳам адашиб кетганман. Ишониб топширадилар, бу ҳам масъулиятли концертлардан! Шунинг учун ҳам, баҳорда ишга масъулият билан ёндошамиз! У кишининг концерти фақат олдинги йил бўлмади холос. Бу йил мана яна давом эттиряптилар. Умрлари узоқ бўлсин, доим соғ бўлсинлар. Ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдилар, ҳар доим янги қўшиқлар яратадилар. Ҳозир концерт дастурига қарасангиз ҳам, янгидан янги қўшиқлар! Яна шундай қўшиқларни топадиларки, ҳар биттаси тингловчиларга ёқади, қарсак оляпти! Томошабинлар маза қилиб тинглашяпти! Бу йилги янгиликлардан, масалан, олдинлари декорация қилардик, ҳозир технология ривожланган сари экрандан фойдаланяпмиз. Ҳар битта қўшиқларини эшитиб, уни ўрганиб, унинг маъносидан келиб чиқиб, мазмуни, қўшиқ ритмидан келиб чиқиб, ҳар биттасига графика қилганмиз. Графикадан дўстларимиздан Равшанбек ёрдам беряптилар. Қолаверса, “Узтелеком” компанияси ҳам. 25 метрлик экранда декорация қўйилмоқда, қайсидир қўшиқларга клип, қайсидир қўшиқларга мультипликация, қайсидир қўшиқларга графика қўйилмоқда. Раққосалардан Рушана Султонова, Саида Мансурхўжаева, Шодиёра Омонова, рақс гуруҳларидан “Паризода” рақс гуруҳи қизлари иштирок этишди. Ҳаммаси гўзал ва жуда чиройли чиқди. Ҳамма ишга масъулият билан ёндошилган, либослар, чироқ усталари, қўшимча чироқларгача қўйилган.

 

-Қўшиқлардан бири “Яна мени севармидинг” қўшиғига қўйилган мультипликация, кимнинг ғояси?

Концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаев: - Ғоя бизники, албатта Равшанбек дўстимиз амалга оширганлар. Хаёлий, хаёлга ҳамма нарса келади, хаёлда инсон учиб ҳам юради. Яна ўша бахтли онлар келса, яна мени севармидинг, деган қўшиққа яратилган ижод намунаси.  

 

-Яна бир янгиликка гувоҳ бўлдик, рақсларда, бир қўшиқ якунланмай туриб, унга кейинги қўшиқ раққосаларини чиқиб, кейинги қўшиққа ҳам рақс ижро қилиб, уйғунлаштириб, улаб кетишаётгани, бу сизнинг ғоянгизми, ёки хореографнинг?

Концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаев: - Буни Паризода билан ўйлаб топдик. Чунки, дастурда қўшиқларимиз жуда кўп эди, 29 та қўшиқ! Шунинг учун ҳам, ҳар битта қўшиққа тўхталмаймиз, бу шундай давом этади, биттаси тугагач, иккинчиси бошланиб кетаверади. Раққос ва раққосалар ҳам буни чиройли амалга оширишди.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_(13)_21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

 photo (133)

photo (127)

photo (122)

photo (118)

photo (43)

photo (5)

 photo (90)

photo (77)

photo (29)

photo (42)

photo (7)