FATTOHHON.COM
« Все новости
ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ КОНЦЕРТГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ ҚАНДАЙ КЕЧМОҚДА? 03.02.2013 07:59

Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков 5-21 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ҳозирда концертга тайёргарлик ишлари кетмоқда. Бу йилги концерт дастурлари 17 кун давомида бўлиб ўтиши кўзда тутилган!
Озодбек Назарбековнинг концертга тайёргарлик жараёнлари
қандай кечмоқда?
Ҳозирда концерт дастури яна кўриб чиқилмоқда. 40 дан ортиқ қўшиқлар ичидан, концертда куйлаш учун қўшиқлар саралаб олинмоқда! Концертда ҳозирча бир неча қўшиқлар жонли ижрода бўлиши кутилмоқда. Камида 6 та, ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
Айни вақтда, концертга тайёргарлик жараёнлари қизғин кечмоқда!
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ўтган йилги концерти ҳам, ўзига хос жиҳатлари билан томошабинларни қойил қолдирган эди.
ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ 2012 ЙИЛДАГИ "ХУШ КЕЛДИНГИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН КОНЦЕРТИДАН РЕПОРТАЖНИ КЎРИШ УЧУН!
Томошабинлар эса, ўз севимли хонандаларидан бу йил ҳам, ҳайратга соладиган даражадаги ажойиб ва такрорланмас концерт кутиб қоладилар.
Саида Вахобова