FATTOHHON.COM
« Все новости“Истиқлол” санъат саройида 3 мартдан 6 мартгача бўлиб ўтажак “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастурининг, 3 ва 4 март кунлари яъни, 2 куни муваффақиятли ўтди! Ҳар икки кун ҳам, ўзига хос бўлди! Иккинчи куни, концертдаги ҳазиллар янада кучли бўлди!
Олдинда яна 2 кун давомида томошабинлар энг ёрқин концерт дастурини кўришлари мумкин бўлади!
“Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастури бу йил 17 марта ўтказилмоқда!
“Замин” студияси раҳбари, режиссёр Саъдулла Абдуллаев: - Жуда кўп концерт дастурлари, шоу дастурлар қилганмиз! “Озод шоу”, “Замин юлдузлари фестивали”, кўплаб концертлар! Лекин, қайсидир маънода у концертлар бир неча йил давом этиб, кейин яна бошқасига ўтганмиз! Аммо, “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастури эса, бу йил 17 марта бўлиб ўтмоқда!
-“Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастурини, “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” қўшиғисиз, тасаввур қилиб бўлмайди!
“Замин” студияси раҳбари, режиссёр Саъдулла Абдуллаев:-Эсимда, 1999 йилда биринчи шу концертни бошлаганимизда, “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” қўшиғини яратиш жараёнига тўхталсак, раҳматли санъаткор Муҳриддин ака Ҳолиқов, Ҳусниддин Ҳолиқов, бастакор Султонали Раҳматов, сўз устаси Мирзабек Холмедовлар билан биргаликда ўтириб, қўлимизда 2 та шеър, “қайси бирини қўямиз?” деганда, шу шеърни қўйганмиз! Ўшанда раҳматли Ҳусниддин Холиқов, ҳамда бастакор Султонали Раҳматовлар куйини басталаб, Муҳриддин акамлар “мана шундай бўлса” деб, бошлаб бергандилар, Султонали Раҳматов уни чиройли қилиб, аранжеровка қилиб, шундан буён шу концертни мана шу қўшиқ билан бошлаб, шу қўшиқ билан тугатиб келяпмиз! Кейинчалик бунга Рустам Маҳмудов дўстимиз “яна ҳам яхши қиламиз” деб, куй басталаб берди. Ҳозир шу бўйича давом этиб келяпти! Ҳали булардан ўтадиган даражада аранжеровка қилмадик! Концерт дастурида таниқли эстрада юлдузлари билан бир қаторда ёш хонандалар ҳам бор. Менимча, аёллар бор экан, бу концерт дастурини тўхтатмаймиз! Биз эркаклар нима қилсак ҳам, аёллар учун қиламиз! Биз ижодкормиз, қўлимиздан келган концертларимизни аёлларимизга бағишлаяпмиз! Ўйлаб қаралса, асли эркак киши, аёл киши учун ҳаракат қилади! Ҳозир Ватанимиз тинч, ҳамиша тинч бўлсин! Биз ижодкорлар, ҳозир аёлларимиз учун концертлар қилаётган бўлсак, қайсидир жойларда, Ватанимиз сарҳадларида чегарачи аскарларимиз юртимизни қўриқлашяпти! Уларни ҳам уйларида, оналари, опа-сингиллари, рафиқаси, қизлари кутяпти! Уларни ўйлаган ҳолда, улар ҳам жасорат кўрсатишяпти! Ҳар бир инсон борки, нима қилса ҳам, шу аёллар учун қиляпмиз!
Чиндан ҳам шунча йиллардан буён бу дастур томошабинлар эътиборида ва ҳар йили кутиладиган дастурлардан бири! Бунинг сири, албатта, режиссёрни дастурни қизиқарли ташкиллаштиришида ва дастурнинг ўзидаги самимийликда бўлса керак! Дастур давомидаги энг янги ва яхши қўшиқлар, ҳамда энг чиройли тилакларнинг барчаси аёллар учун бўлади! “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастури, “Истиқлол” санъат саройида давом этмоқда!
Саида Вахобова