FATTOHHON.COM
« Все новости3 мартдан 6 мартгача, яъни, 4 кун давомида “Истиқлол” санъат саройида “Замин” студияси томонидан “Азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастури бўлиб ўтди!
Концерт ташкилотчиси ва режиссёри “Замин” студияси, режиссёр Саъдулла Абдуллаев.
4 кунда давомида концертнинг ҳар бир куни ўзгача файзли бўлди!
Концерт йиллар давомида анъанага айланган “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” қўшиғи билан бошланди!
Сўнг, “Ҳандалак” гуруҳи аъзоси Зокир Очилдиев, радиобошловчи Музаффар Мирзабеков ва “Сomedy Uz” резидентлари, уйланаётган йигитларнинг ҳазиломуз қасамёди билан томошабинлар кайфиятини янада юқори кўтаришди!
Шундан сўнг қўшиқлар кетма-кетлиги бошланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳё Мўминов “Бегойимлар” қўшиғини куйлади.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, “Зулфия” мукофоти совриндори Ширин Маматова билан бирга Шарль Азнавур репертуаридан “Une vie d'amour” қўшиғини дуэт тарзида куйлашди.
Дуэтдан сўнг, Зокир Очилдиев ва Музаффар Мирзабеков Озодбек Назарбековдан ҳозир куйлаган қўшиқдаги овоз ўзиники эканлигини томошабинлар олдида исботлаш учун, опера куйлангандек овозда, мусиқасиз озгина куйлаб беришини сўрашди ва
санъаткор куйлаб берди.
Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон Халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовнинг “Ким экан?” қўшиғига томошабинлардан ташқари,
санъаткорлар ҳам рақсга тушишди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов энг севимли қўшиқлардан “Сенинг кулишларинг” қўшиғини куйлади.
Навбат “Сomedy Uz” резидентларидан “Қошмақом”га берилди ва “Қошмақом”нинг “ҳақиқат детектор”ида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов синовдан “ўтказилди”!
Сўнг, Моҳим “Ёр бўлай”,
“Ниҳол” мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева “Арзимни айтдим”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов “Ёлғиз аёл”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов “Кампирга совчи келди”, ёш хонанда Жўрабек Жўраев “Ҳабиби” қўшиғини куйлашди.
Сўнг, Comedy Uz резидентлари «Ибо-ҳаё, Интернет ва Кибр» иштирокидаги номер намойиш этилди.
“Шаҳризода” гуруҳи “Қўлларим рулда”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз эса Хоразмча қўшиқ ижро этишди.
Comedy Uz резидентларидан Олим ака ва Аброрнинг номери ҳаммани кайфиятини янада юқори кўтарди. Олим ака кўплаб хонандалар қўшиқларини пародия тарзида куйлади! Миршакар ҳам, ўз чиқиши билан иштирок этиб, айниқса, сериалларни ТВ орқали кўп такрорланишини айтиб ўтди.
Ёш хонанда Зиёҳиддин “Кўчамдан жонон ўтганда”,
Сардор Мамадалиев “Ажралишдик” қўшиқларини куйлашди.
Comedy Uz резидентлари бўлмиш Ҳасан Ва Ҳусан триоси “Зита ва Гита” ҳинд фильмидаги ролларни бизнинг санъаткорлар ижро қилганда қандай бўларди, деб, фильмни ҳазиломуз “жонли” дубляж қилиб беришди!
Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон “Дўст” таронасини куйлади.
Кейин эса, шогирди “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз “Соғинди юрак” қўшиғини куйлашди.
“Ҳандалак” гуруҳи аъзоси Зокир Очилдиевнинг санъаткорлар ва уларнинг қўшиқларига айтган ҳазил пародия шеърлари кайфиятни янада юқори кўтарди!
Адҳам Солиевнинг “Онажоним” қўшиғи барчани таъсирлантирди!
Муниса Ризаева “Афсона” қўшиғини куйлаганда, қилич кўтарган раққос йигитлар иштирок этган саҳна номери ҳам намойиш этилди.
Шохруххон “Зўрсан” қўшиғини куйлади.
Зиёда “Зум-зум” қўшиғини куйлаганда,
унинг администратори Темур ҳам, ноғора чалиб саҳнага чиқди!
Сўнг, концерт ҳомийси томонидан томошабинларга совға тақдим қилиш учун саҳнага Озодбек Назарбеков, Адҳам Солиев ва Алишер Файз таклиф қилинди.
4 кун давомида бу уч санъаткорнинг тўпларини илиб олган томошабинларга совғалар тақдим қилинди.
4 кун совға оладиган томошабинларни аниқловчи санъаткорлар сафига
Ғуломжон Ёқубов ва
Сардор Раҳимхон ҳам қўшилишди.
Сўнг, Озодбек Назарбеков “Ҳай майли” қўшиғини ижро этди.
Концертнинг тўртинчи куни эса, томошабинлар талабига биноан “Келгин гулим” қўшиғини ҳам куйлади.
Концерт дастурининг 4 кунида эса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон ҳам иштирок этди.
Концерт дастури якунида ҳамма иштирок этган санъаткорлар ва хонандалар “Эй ўзбек онаси” қўшиғини биргаликда куйлашди.
Концерт кўтаринки руҳда ўтди!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз