FATTOHHON.COM
« Все новости8 март куни хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов рафиқаси Дилдорахонни барча уй юмушларидан озод қилиб, унга бир кун енгиллик яратмоқчи бўлди!
“Онажониси бугун бемалол дугоналаринг билан учрашиб, байрам қилиб келишинг мумкин!
Мен болаларга қараб, уйларни йиғиштириб, келишингга зўр овқат тайёрлаб, байрамона стол безатиб қўяман!” Шундай деб, у фарзандлари билан рафиқасини кузатди.
Дилдорахон эса, хотиржам бўлиб, дугоналари билан кўришишга кетди.
Ана шундан кейин бошланди!
Доим съёмкалар, гастроллару концертлар, хуллас ижод билан банд Жаҳонгир Позилжонов болаларининг қанчалик шўх эканликларини шу бугун билдию....
Дадаси уйдагилигидан жуда қувонган болалар бор эркаликларини кўрсатиб қўйгилари келди, шекилли...))))))
Ишни уйни пилесослашдан бошлаган Жаҳонгир Позилжонов, “бир қўлда бола, бир қўлда чангютгич, биз ҳам бунақа ишларни эплаймиз!” деб, зийракликни унутди... “Бир оз тинч ўтиринглар, уйни тозалаб олай...”
Чангюткични буздинглару...
Овқат қилиш осон, аммо шунча бола билан...
“Шоколадлардан еб туринглар, мен тезда овқат пишираман!”
“Ҳой, мен ҳам ошпаз, ҳам тойчоқ бўла олмайман!”
“Вой... Райҳон қизим, қўлинг куяди...”
“Ия, ҳой, боягина йиғиштирилган эди-я...”
“Ўйинчоқларни ёйманглар...”
“Ёстиқларни жойига қўй...” “Телевизорни ағдариб юборасану...” "Адажон, келинг сиз ҳам биз билан ўйнанг!" "Вой... сочимни тортма..." "Ўйин қоидаси шунақа, адажон..." “Дилдора бир ўзи, ҳам болаларга қарашга, ҳам овқат қилишга, ҳам бошқа уй юмушларини бажаришга қандай улгурар экан-а?” “Бор йўғи бир кун-а... бир кунга шунча иш?” Стол безатишга ҳали улгурганим йўқ! “Чарчадим, бир пас дам олай...” “Ана, адажоним биздан олдин ухлаб қолдилар...” "Ана сюпризу, мана сюприз!" “Келдингми, ойижониси? Бир кунгина сенга енгилроқ бўлсин, дегандим... Қайтага яна иш кўпайтирдик!” “Лекин, гул тақдим қилиш қўлимдан келади. Бир табассум қилгин! Сен кулсанг, олам кулади! Яхшиям ҳаётимда сен борсан!” Саида Вахобова Феруза Фаттохова Фотолар учун Абдуллоҳ Жумановга миннатдорчилик билдирамиз Лойиҳа, “Тасвир” газетасида чоп этилган