FATTOHHON.COM

« Все новости

ОТАБЕК МУТАЛХЎЖАЕВ КЛИП УЧУН ТАВАККАЛ ҚИЛИШГА ТАЙЁР!  28.08.2013 09:51

img_9353_.jpg

Отабек Муталхўжаевнинг “Дунё учун севма мени” клипининг суратга олиш ишлари, хонадонда давом эттирилди. Бу ерда мол-мулк борасидаги ҳолатлар акс этган саҳналар, бассейн саҳнаси, бош қаҳрамоннинг оилавий ҳолати акс этган саҳналар суратга олинди.

  img_9246_.jpg

Клип режиссёри Темур Пиримқулов: - Отабек Муталхўжаев билан биринчи марта бирга ишлашимиз! Аввал ҳам яхши таниш бўлганмиз ва биргаликдаги ижодий режаларимиз бўлган. Отабекнинг актёрлик маҳорати жуда ҳам кучли. Мен ўзи актёрларга маълум бир вазифа бериб, уларнинг хатоларини жойида тўғрилашга ҳаракат қиламан.

img_9314_.jpg

Лекин, Отабек Муталхўжаевга вазифани қисқа тушунтирганимнинг ўзидаёқ аъло даражада бажармоқда! Барча керакли ҳолатларни юракдан чиқариб бермоқда! Унда образга кира олиш қобилияти кучли экан!

img_9347_.jpg

Клип фақат сюжетдан иборат. Клипда бир инсон тақдири акс этган. Ўша инсоннинг қисқа муддат ичида нимагадир эга бўлиб, ниманидир йўқотиши, бу ҳаётнинг ўйинида, бу вақтда унинг энг яқин инсони бўлмиш рафиқасини унга бўлган садоқати кўрсатилади. Биринчи навбатда бу ўзгача қўшиқ ва шу қўшиқнинг руҳиятидан келиб чиқиб, клип ҳам ўзгача чиқмоқда. Клипда бассейн саҳнаси ҳам бор, чунки клипдаги қаҳрамоннинг ҳаётида бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсасидан айрилган вақтида, ўша дардларини нимадир билан кўнглидан чиқариши керак эди. Ана шуни сув ёрдамида ювиб юбориши учун ҳам, клипда бу саҳна керак. Клип 2 кун давомида суратга олиниши мўлжалланган.

  img_9260_.jpg

Продюсер ва киношунос Феруза Нодирова: - Мени назаримда, ижодда янгилик қилиб туриш керак! Янги услублар ва янги йўналишлар зарур. Шуни эътиборга олган ҳолда, Темур Пиримқулов ижодини кузата туриб, шу йигит билан ҳамкорлик қилиш фикри туғилди. Темурнинг ҳам ўзига хос бир услуби бор. Отабекнинг ғояси билан, Темур мана шу қўшиқнинг руҳиятини сюжет орқали яхши очиб бера олади.

img_9257_.jpg

Мен Темур Пиримқуловда ўз ишига профессионал ёндошувни кўрдим. Унинг ўзига хос дунёқараши бор. Мана бугун суратга олиш жараёнларини кузатяпмиз, мен умуман суратга олиш жараёнларини яхши кўраман. Чунки, ижодкорлар бир-бирлари билан кўришишади. Клипмейкерлар билан фикрлашамиз, янги актёрлар, янги қиёфалар, объектлар... Барчаси яна бир клип жараёнидек, фақат бу мини-фильм, дейиш мумкин. Клип суратга олишнинг ҳам ўз машаққати, ўз роҳати бор. Ўз аураси бор, мана шу аура ичида ижод қилиш, ўйлайманки, ҳар бир ижодкорга ўзига яраша завқ бағишлайди! Мана шу ижодий онлар натижаси, клип томошабинларга тақдим этилади.

  img_9298_.jpg

Клипдаги қаҳрамон қиз Нозимахоннинг қаҳрамонини ҳам, ўзига яраша ижодий “юк”и бор.

img_9394_.jpg

У садоқатли рафиқа ролини ижро этмоқда.

img_9390_.jpg img_9354_.jpg

Клипда Отабек бир неча хил имиджда чиқади.

img_9292_.jpg

img_9296_.jpg

Визажист Лидия Андре

img_9268_.jpg

Мураккаб саҳналардан бири, албатта бассейн саҳнаси. Чунки, барибир бассейнга бор бўйи билан ўзини ташлаш хавфсиз эмас. Сабаби, бассейн етарли даражадаги чуқурликда эмас. Аммо, Отабек клип учун таваккал қилишга тайёр эди...

img_9336_.jpg img_9342_.jpg

Қолаверса, Отабек бош қаҳрамоннинг руҳий изтиробларини ҳам жуда табиий чиқариб бера олаётгани, режиссёрга у билан ишлашда ҳеч бир қийинчилик туғдирмади.

img_9388_.jpg  img_9380_.jpg

Азиз Раметов ва Камолиддин Қосимов ижросидаги саҳналар ҳам, бирма-бир суратга олина бошланди.

img_9395_.jpg

Олдинда эса, яна бошқа объектлар ҳам бор эди. Клипни суратга олиш ишлари ярим тунга қадар мўлжалланган.

img_9378_.jpg

Демак, тахминан 10 кунларда Отабек Муталхўжаевнинг “Дунё учун севма мени” клипи тайёр бўлади.

img_9371_.jpg

Клип премьерасини кутиб қоламиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

img_9361_.jpg

 

img_9398_.jpg

img_9392_.jpg

img_9378_.jpg

img_9393_.jpg

 

img_9382_.jpg

img_9373_.jpg

img_9383_.jpg

img_9377_.jpg

img_9369_.jpg

img_9367_.jpg

img_9364_.jpg

img_9358_.jpg

img_9339_.jpg

img_9356_.jpg

img_9323_.jpg

img_9334_.jpg

img_9315_.jpg

img_9319_.jpg

img_9313_.jpg

img_9311_.jpg img_9306_.jpg

img_9288_.jpg

  img_9289_.jpg

img_9287_.jpg

img_9271_.jpg img_9269_.jpg

img_9276_.jpg

img_9280_.jpg

img_9282_.jpg

img_9263_.jpg

img_9248_.jpg

img_9256_.jpg

img_9393_.jpg