FATTOHHON.COM
« Все новости
Наврўз умумхалқ ва янгиланиш байрами! Наврўз байрами арафасида, Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан 14 март куни соат 11.00 да, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари ва Бирлашманинг масъул ходимлари иштирокида, пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Гулшан” боғида ҳашар бўлиб ўтди.
Ҳашарда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев, хонандалар Гули Асалхўжаева, Тоҳир Усмонов, Ҳусан, ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Ҳашар давомида боғга кўпгина арча дарахтлари ўтқазилди ва хонандалар ободонлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшишди!
Меҳнат баробарида барча самимий ва кўтаринки кайфиятда бўлишди.
Ҳашар ниҳоясига етай деганда, “Афруз” гуруҳи хонандалари,
ҳамда хонанда Каниза етиб келишди.
“Афруз” гуруҳи хонандалари оз бўлса ҳам, арча экишга ўз ҳиссаларини қўшишди, лекин Каниза иш тугаган вақтига келгани учун, улгура олмади.))))
Ҳашар кўтаринки руҳда ўтди. Саида Вахобова Феруза Фаттохова Фотолар учун Музаффар Шохга миннатдорчилик билдирамиз Видеолар инстаграм тармоғидаги Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида





